Предыдущая публикация
Олисдасан, юлдуздан олис,
Етолмайман, кечолмайман ҳам.
Оёғимда тақдир занжири,
Уни узиб, кетолмайман ҳам.
Сояларда сарғайди севги,
Эзилади, йиғлайди севги,
Дармон кетиб йиқилган маҳал,
Ҳуш дамларин эслайди севги.
Денгиз тошар пойингда сени,
Ой ухласин ёнингда сени,
Мен ўзимни,ўзим алдадим,
Ишқим оқар қонингда сени.
Ёмғир ёғса, ёшларинг дедим,
Тунни қора қошларинг дедим,
Чорасизман бахтли бўлгин ёр,
Омон бўлсин, бошларинг дедим.
Бизни телеграмда ҳам кузатиб боришингиз мумки! t.me/Risligoy_Hotamova_ijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев