Предыдущая публикация
Гулбоғимда хазон тўкилди,
Кўзимдан ёш маржон тўкилди.
Бу тун дардли достон тўқилди,
Мени суймаганга ёр айладилар.
Гул эдим, сўлдириб, кетди ёр-ёрлар,
Куйларим тиндириб, кетди ёр-ёрлар.
Тириклай ўлдириб, кетди ёр-ёрлар,
Мени суймаганга ёр айладилар.
Тақдирдан кочгани йўл тополмадим,
Тубига чўккани кўл тополмадим.
Кимга керак энди куйиб ёнганим,
Мени суймаганга ёр айладилар.
Палаҳмон тошидек отилиб кетдим,
Бир ховуч дунёга сотилиб кетдим.
Армон аждарига ютилиб кетдим,
Мени суймаганга ёр айладилар.
Бизни телеграмда ҳам кузатиб боринг.
Телеграм манзилимиз👇 t.me/Risligoy_Hotamova_ijodi
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев