1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (3:159)
2. Ғазабни ютинг. (3:134)
3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (4:36)
4. Мутаккабир бўлманг. (7:13)
5. Кечиримли бўлинг. (7:199)
6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (20:44)
7. Овозингизни пасайтиринг. (31:19)
8. Бошқаларни масхара қилманг. (49:11)
9. Ота-онага итоат қилинг. (17:23)
10. Уларга “уфф” деманг. (17:23)
11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:58)
12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (2:282)
13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (2:170)
14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (2:280)
15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (2:275)
16. Пора берманг! (2:188)
17. Аҳдингизни бузманг! (2:177)
18. Омонатни адо қилинг! (2:283)
19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (2:42)
20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (4:58)
21. Адолат учун собит туринг. (4:135)
22. Вафот этган инсоннинг меросини ҳақ ила тақсим қилинг. (4:7)
23. Аёлларнинг ҳам меросдан ҳаққи бор. (4:7)
24. Етимларнинг молини еманг! (4:10)
25. Етимларни ҳимоя қилинг. (2:220)
26. Бировнинг мол-мулкини ботил йўл билан еманг. (4:29)
27. Одамлар орасини ислоҳ қилинг. (49:9)
28. Гумондан четда бўлинг. (49:12)
29. Жосуслик ва ғийбат қилманг. (49:12)
30. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. (5:45)
31. Молингиздан садақа қилинг. (57:7)
32. Мискинларга таом беришга бошқаларни қизиқтиринг. (107:3)
33. Ҳақиқий фақирларни излаб топиб, уларга ёрдам беринг. (2:273)
34. Молингизни исроф қилманг. (17:29)
35. Садақани миннат ва озор билан бекор кетказманг. (2:264)
36. Меҳмонни икром қилинг. (51:26)
37. Одамларни яхшиликка буюрганда аввал ўзингиз амал қилинг! (2:44)
38. Ер юзида бузғунчилик қилманг. (2:60)
39. Одамларни масжидга боришдан тўсманг. (2:114)
40. Сизга қарши уруш қилганларгагина сиз ҳам уруш қилинг. (2:190)
41. Уруш ахлоқларига ҳам риоя қилинг. (2:191)
42. Жангда ортга қараб қочманг! (8:15)
43. Динга мажбур қилиш йўқ. (2:256)
44. Барча пайғамбарларга иймон келтиринг. (2:285)
45. Ҳайз пайтида жинсий алоқа қилманг. (2:222)
46. Фарзандингизни тўлиқ икки йил эмизинг. (2:233)
47. Зинога яқинлашманг! (17:32)
48. Ҳукмдорларни фазилатига қараб танланг. (2:247)
49. Ҳеч кимдан тоқатидан ташқари нарсани талаб қилманг. (2:286)
50. Бўлиниб кетманг. (3:103)
51. Коинотни яратилишида тафаккур қилинг. (3:191)
52. Эркагу аёллар солиҳ амаллар қилганда бир хил ажрга эга бўладилар. (3:195)
53. Қон жиҳатдан яқин бўлган қариндош аёлларга уйланманг. (4:23)
54. Эркаклар аёлларга раҳбардир. (4:34)
55. Бахил бўлманг. (4:37)
56. Ҳасад қилманг. (4:54)
57. Бир-бирингизни ўлдирманг. (4:92)
58. Хоинлар ёнини олманг. (4:105)
59. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. (5:2)
60. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. (5:2)
61. Бир йўлда кўпчилик бўлса, шу йўлнинг тўғри эканлигига далолат қилмайди. (6:116)
62. Адолатли гувоҳ бўлинг. (5:8)
63. Ўғриларнинг қўлларини кесинг. (5:38)
64. Гуноҳ айтиш ва ҳаром ейишдан қайтаринг. (5:63)
65. Ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ҳаромдир. (5:3)
66. Маст қилувчи нарсалардан узоқда бўлинг. (5:90)
67. Қимор ўйнаманг. (5:90)
68. Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкманг. (6:108)
69. Ўлчов ва тарозида адолатли бўлинг. (6:152)
70. Еб-ичинг, лекин исроф қилманг. (7:31)
71. Намоз пайтида зийнат бўладиган либос кийинг. (7:31)
72. Паноҳ сўраганга паноҳ беринг. (9:6)
73. Таҳоратли юринг. (9:108)
74. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. (12:87)
75. Аллоҳ билмасдан ёмон амал қилганларни мағфират қилади. (16:119)
76. Аллоҳнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қилинг. (16:125)
77. Ҳеч ким ўзганинг гуноҳини кўтармас. (17:15)
78. Фарзандингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирманг. (17:31)
79. Ўзингиз билмаган нарсага эргашманг. (17:36)
80. Беҳуда нарсадан юз ўгиринг. (23:3)
81. Бировнинг уйига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:27)
82. Аллоҳ Ўзига иймон келтирганларни хавф-хатардан омонда қилади. (24:55)
83. Ер юзида тавозеъ ила юринг. (25:63)
84. Дунёдаги насибангизни ҳам унутманг. (28:77)
85. Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга илтижо қилманг. (28:88)
86. Эркакларга жинсий яқинлик қилманг. (29:29)
87. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаринг. (31:17)
88. Ер юзида кибр-ҳаво ила юрманг. (31:18)
89. Аёллар очиқ-сочиқ юрмай, виқор билан уйда ўтирсин. (33:33)
90. Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради. (39:53)
91. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. (39:53)
92. Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтаринг. (41:34)
93. Ишларни ўзаро маслаҳат билан қилинг. (42:38)
94. Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. (49:13)
95. Динда роҳиблик йўқ. (57:27)
96. Кимга илм берилган бўлса, Аллоҳ унинг даражасини кўтаради. (58:11)
97. Ғайримусулмонларга яхши ва адолатли муносабатда бўлинг (60:8)
98. Ўзингизни тамагирликдан қутқаринг. (64:16)
99. Аллоҳга истиғфор айтинг. Албатта, Аллоҳ мағфират қилу вчи ва раҳимлидир. (73:20)
100. Тиланчини жеркиманг. (93:10)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев