(ибратли хикоя)
Бисмиллахир Рохманир Рохийм...
Ассалому алейкум азизларим...
Сог саломатмисизлар...
Бир танишим бор, ўзимга ўхшаган тадбиркор.
Нимаики ишга аралашмасин доим ошиғи олчи, даромади ҳам кундан кунга ортиб боряпти. Лекин, феъли жуда оғир, доим кимлар биландир сўкишиб, жанжаллашиб юради. Ичкиликдан ҳам ҳеч қайтмайди. Ўртоклар билан ўтириб қолсак, "Агар, - дейди у, мана шундай давраларда бир отамлашмасам, ташқарига чиқиб ўзимни отиб қўяман" деч ҳазил ҳам қилиб туради.
Қисқаси шўх, шодон ва андак бебошлар тоифасидан...
Шу танишим билан ҳизматчилик юзасидан Қўқон шахрига бориб келишга тўғри келиб қолди...
Йўлга отландик. Ўзим рулда бўлмасам дарров уйқу элитади. Йўлда ухлаб қолибман. Шахарга яқин уйғондим.
Бир таниш аканинг оилавий кичик корхоналари бор эди. Ўша ерда чиқарилаётган махсулотларни кўргани ва сотиб олиш учун шартнома қилгани келиб эдик.
Ишларимизни хал қилиб, ортимизга қайтиш тараддудлигига тушганимизда, шеригим "бозорга кириб ўтайлик" деб қолди. Шошилиб турганим боис бу таклиф у қадар мақул бўлмаган бўлсада, рози бўлдим.
- Шу ерда кутиб тур! - дея, ўзи шошилганча бозорга кириб кетди.
"Қачон одам бўларкин" дейман уни орқасидан кузатиб туриб, - “Хойнаҳой шахардаги бирор таниш аёлиникига бозорлик ташлаб кетса керакда.
Ярим соатларда бир арава бозорлик қилганча чиқиб келди. Бир коп ун, гурунч, гўшт, ёғ, сабзи-пиёз, қисқаси бир оиланинг бир ойлик харажати.
- Уйга бозорлик қилиб олдингми? - сурадим қизиқиб.
- Йўқ, уйгамас, буни жойи бор, - деди секингина.
- Ҳа ярамас, биламан қаергалигини, - олдин ўйлаган тахминим ўз тасдиғи топаётганини ўйлаб ғашим келаётганини яширмадим. - шунча аҳмоқона харажатлар, ўйин-кулгу, маишат, лекин барибир ишларинг юришаверади а сени? Гапимга жавоб бермай, индамай кулиб қўйди.
Фаргонага қайтдик. Шахарга яқин қолганда, “энди дўстим кеч қолаётган бўлсанг хам, бироз сабр қиласан, бозордан олган нарсаларимни бир жойга ташлаб чиқамиз...” деб қолди.
Махаллаларнинг бирига кирдик, баланд қилиб қурилган чиройли уйлардан ўтиб махаллада четидаги кўримсизгина уйнинг ёнига бориб тўхтадик. Шеригим машинадан тушиб, ўша ховлини бир икки чақирдида, ҳадеганда одам чиқавермагач ҳудди ўз ҳовлисидек дарвозани ланг килиб очди. Машинасини ҳовлига олиб кирдида, бирин кетин олган нарсаларини тушира кетди...
Мен хайронман, бу ҳовли кимники бўлиши мумкин? Ўзиники десам шахарда ота-онаси билан бирга яшаса, қариндошларини ҳам яхши танийман, бу ерда турмайди.
- Келинг болам, - ортимдан аёл кишининг овози эшитилди.
Ўгирилиб карасам, еши олтмишдан ошган кекса бир аёл. Кўзларидаги ёшларни артиб, шеригим томон келмоқда.
- Биз бечораларга килган эхсонларингизни Аллоҳ қабул килсин, бизга бирни беряпсиз сизга Аллоҳ мингни берсин!
Ҳолатга изох талаб қилишга хожат йўқ эди. Нега буни ошиғи олчи эканлигини ҳам тушуниб етдим. Нарсаларини туширишиб юбораётганимда уйдан бир овоз эшитилди:
- Онажон акам келдиларми?
- Ҳа болам аканг келдилар.
Шеригим, менга юзланиб ҳозир чиқаман дегандай имо қилдида уйга кириб кетди ва бироз ўтмасдан ногиронлар аравасида бир ўспирин йигитни етаклаб чикди...
Бу холатни кўриб, узимни идрок эта олмай қолдим, кўзларимга ёш қалқиди. Онахон дуо қилгач, уйга қайтиш учун машинага ўтирдик. Дўстим ойнадан бизни кузатиб қўйиш учун чиққан она ва ногирон болага қараб,
- Эртага усталарни юбораман онажон, деворлар нураб қолибди, бир ремонт қилиб кетишади, - деди.
- Умрингиздан барака топинг болам, - деганча ортимиздан кузатиб қўйишди.
- Тушмагур-ей – дейман боядан бери ичимга сиғмаётган ҳайратим изҳор қилиш учун - сени бунақа хунарларинг ҳам бормиди...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2