💔💦
(воқийлик асосида ёзилди.)
Муаллиф: Шухрат Махматмуродов.
Тақдир сийламади бизни бор йўғи,
Шунчаки бу дардлар қозонди зафар.
Лек қалбда сўнмади умидлар чўғи,
Биз бахтга етамиз келаси сафар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломат юрибсизми...
Мени унутиб қўймадингизми ўзи... яна битта янгиси сизлар учун.
Бу воқеа Қашқадарёнинг тоғли туманидаги бир қишлоқда бўлиб ўтган.Тоғ ён бағрида жойлашган, аҳолиси унчалик кўп бўлмаган....шароитлари унчалик яхши бўлмаса ҳам тинч ва осуда ҳаёт кечириб келаётган аҳоли яшашарди. Ўша пайтларда деярли бегонага қиз бериб қиз олишмасди. Қариндош уруғ бир бири билан қуда анда бўлаверишарди. Дони бобонинг ҳам бир ўғли бўлиб, уни ҳам ўз акасини қизига уйлантириб қўйди. Энди шу пайтларда тоғли қишлоқларда медицина ҳам анча орқада эканлиги учун қон таҳлили топшириб текширувдан ўтказиш у ёқда турсин ҳатто медицина ходимлари етишмасди.
Тўйдан роппа роса бир йилдан сўнг, Дони бобонинг келини эгизак фарзандларни дунёга келтирди. Иномжон жудаям хурсанд эди. Ахир бир эмас иккита ўғилли бўлдида. Лекин уларнинг бу хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Чунки эгизаклардан бири яъни Ҳусани ногирон экан. Чақалоқни боши бироз қалтираб турар, бир қўли ҳам қалтирарди. Болани даволаш учун шаҳарга ҳам олиб боришиб кўп духтирларга кўрсатишди. Духтирлар эса бу касалликни қондошликдан деб топишди... яъни ота ва онани қони бир бирига тўғри келгани билан боғлашди.
Қишлоқчилик эмасми.... ҳам тоғни тепасида, худди аввалгидек яшайверишди. Ҳасан ва Ҳусан тез улғая бошлашди. Йиллар шу даражада тез ўтардики, мисоли шамолдек эди. Ҳаш паш дегунча орадан беш йил ўтиб кетди. Болаларнинг отаси Иномжон эса ўғлини ўйлайвериб кўп ичадиган бўлиб қолганди. Урганни устига тепгандек, унинг дўстлари ногирон ўғлини доим юзига соларди. У айбсиз айбдордек бўлиб қолганди.
Кунлардан бир куни ишдан қайтган Иномжон, яна хотини билан жанжаллашиб қолди.
-- Эй... сенам жонимга тегиб кетдинг... анави ногирон бола ҳам. Ишонасанми кўчада юролмай қолдим шу болангни дастидан. Бўлди бас етар.. мен Ҳасанни олиб бу уйдан, керак бўлса бу қишлоқдан ҳам кетаман. Мени ортимдан излама... бировга ҳам арз қилиб юрмагин тушундингми. Мободо бировга арз қилсанг, бу ўғлингни бошқа кўрмайсан тушундингми!- деди ўдағайлаб.
Отаси Дони бобо тирик бўлгандаку бир қадам ҳам чизган чизиғидан чиқолмасди... раҳматли бўлгач тозаям эркин бўлиб қолгандида ўғли.
-- Дадаси... илтимос ундай қилманг... боламизни олиб кетманг.-дея эрини оёғига тиз чўкиб ялиниб йиғларди.
Иномжон хотинининг йиғисига ҳам қарамасдан Ҳасанни кўтариб уйдан чиқиб кетди.
Шу шу улар ҳақида ҳеч ким билмайди ва эшитишмайди. Чунки улар узоққа.... яъни пойтахтга кетишганди. Иномжон мардикор бозорига бориб ишлай бошлади. Ўғлини эса турган квартирасига ташлаб кетарди. Кейинчалик шаҳардан узоқроқда жойлашган бир кулбага кўчиб ўтди. Уй эгаси ҳам яхши инсон бўлиб, уни бу аҳволини тушунарди. Шу сабабли ишдан бўш пайтлари ҳовлидаги дарахтларга ва ерга яхши қараб ишлов берса, ижара ҳаққини олмаслигини айтганди ҳам.
Тоғли қишлоқда эса ҳаёт ҳамон худди аввалгидек давом этарди. Дони бобонинг келини Нигора эса Ҳусанни меҳр бериб улғайтириш билан машғўл эди. Уйда ўғли билан ёлғиз қолган бояқиш ҳам боласига, ҳам рўзғорга чопарди. Ҳар замонда тегишли жойга арз қилиб бўлса ҳам эгизларидан бири Ҳасанни эридан олишга аҳд қилардию... аммо эрининг айтган гапини эслаб ўғлидан айрилиб қолишдан қўрқиб журъат қилолмасди.
Йиллар ўтиб, Ҳасан Тошкентда, Ҳусан эса Қашқадарё тоғларидаги қишлоқда усиб улғая бошлашди. Иккаласи икки хил шароитда таълим тарбия олишди. Ҳусан тенгқурлари билан ўйнашга ҳаракат қилар... баъзида эса уни ўртоқлари ногиронсан деб ажратиб ташлашарди. Шундай пайтда бир қўшнисининг қизи доим уни тарафини оларди. Бу ҳолат кўп такрорланар, доим бояги қўшни қиз Ҳусаннинг ёнини оларди. Улар аста секин улғая бошлашди. Ҳаш паш дегунча мактабни ҳам тамомлашди.
Ҳасан отаси билан яшаб онаси ва укасини соғинчидан бошида жудаям кўп оғриб қолаверди. Кейинчалик тақдирига тан бериб илмга шўнғиб кетди. Мактабни ҳам аъло баҳоларга битирди. Отаси Ином ака эса қилган ишидан минг пушаймон эди... лекин уйига қайтгани ғурур деб аталмиш туйғу бунга йўл қўймасди. Ҳасан олийгоҳга ҳужжат топшириб, ўқишга кирди.
Бу ёғда Ҳусан ҳам мактабни тугатиб, Онасига рўзғорга ва мол ҳолларга қарашиб юрарди. Ҳусан энди анча улғайган...ўша қўшни қизни кўп ўйлай бошлади. Қиз ҳам уларникига кўп келиб турарди. Уларнинг ўртасида илиқлик.... муҳаббат пайдо бўлганди. Ҳусан қўшни қизни бир кун кўрмаса туролмасди. Бу ҳолат қўшни қизнинг отаси ва онасига ҳечам ёқмасди. Ҳусан эса бир куни:
-- Онажон.... севги нима?-деди кўчадан ҳовлиқиб кириб.
-- Ҳа ҳа... болам тинчликми... нима?
-- Севги нима Онажон?-сўради яна.
-- Севгими... севги бу икки инсонни бир бирига бўлган меҳр муҳаббати. Бир бирини кўрмаса туролмайди... асосан меҳр... мен ҳам сенга меҳрлиманку.
-- У ҳам меҳрибон... у ҳам севади.. севади. - дея Ҳусан югурганча хонасига кириб кетди.
Онаизор эса ўғлини бу ҳолатидан жудаям хавотирда эди.
Кунлардан бир куни қўшни деразадан қизи билан Ҳусанни бирга келишаётганини кўриб қолди. Бу ҳолатдан дарғазаб бўлган ота, уйда қизини кутиб турарди.
-- Қизим.... мен сенга нима дегандим... сени бошқа бу ногирон бола билан кўрмай, тушундингми!-деди қизи уйга кириб келиши биланоқ.
Аччиқ устида қизини ўз тоғасини ўғлига унаштириб қўйди. Ўша куни тонгдан карнай сурнайлар чалина бошлади. Ҳусанни ҳам шу шовқин уйғотиб юборди. Онаизор эса тонгдан мол ҳолга қараш билан оввора эди.
-- Онажон... қўшнимизникида тўй бўляптими?
-- Ўғлим яхши ухлаб уйғондингми... ҳа қўшнимиз ўғлини тўй қиляпти. - деб қўйдинг. Лекин қўшниси қизни унаштираётган эди.
Ҳусаннинг ёнида доим қўшни қиз Зилоланинг кичкина расми юрарди. У шунчалик у қизга ошиқ бўлгандики.... бу асти қўяверасиз.
Шу пайтлари қиш фасли эмасми... тоққа жудаям қалин қор ҳам ёққанди. Тоғасини ўғли Зилолани ёнига учрашувга келганди. Кундузи эди.. Ҳусанни бундан хабари йўқ эдиям... узоқдан қизни кўриб тезгиеа унинг ёнига келди. Уни қизни ёнида кўрган тоғасини ўғли, қоргайиқитиб олиб бир шапалоқ ҳам урли Ҳусанни. Яна Зилола Ҳусанни ҳимоя қилди.
-- Қўйворинг уни... уни нима айби бор... жиннимисиз ақли заиф болани уриб нима қиласиз -деди.
-- Ақли заифми, жинними бошқа сени олдингда кўрмай... яна кўрсам бир бало қилиб қўяман уни!-дея кетди.
Зилола доим Ҳусанни ёнини олиб бошқалар билан тортишарди. Бу сафар эса ўзи билиб билмаган ҳолда уни кўнглини оғритиб қўйди. Уша йигитга унаштирилганини, энди иккаласи яъни Ҳусан билан учрашмаслигини очиқ айтдию.... кўзида ёшини артганча бурилиб уйига жўнаб кетди. Бу гапларни эшитган Ҳусан.... ўзини қўярга жой тополмай қолди. Шу ерда қорга тиззанлаб ўтириб қолди.
Оппоқ қор остига беркитиб қўйдим,
Гуллаб қолмасин деб туйғуларимни.
Ўзимдан ҳам кўпроқ ишондим сенга,
Олиб қўймагин деб кулгуларимни... 😔
Минг азоб билан чўнтагидаги суратни олиб охирги бор бир қарадию, кейин расмни қор остига кўмиб қўйди. У учун энди муҳаббати ўлган эди.... баҳорда қайта униб чиқмасин деб қалин қор остига кўмди. Ўзи эса суриниб судралиб ҳовлисига бир амаллаб етиб олди. Уйига кираверишда ҳушини йўқотиб йиқилди. Буни кўрган Онаизор боласини қучиб йиғларди....
Уни касалхонага олиб боришди...
-- Онахон... ўғлингиз бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлиб сиқилган.... шунга бош мияга яқин нервлар бардош беролмай иккала оёғи ҳам ишламай қолган... энди бу ёғига биз ожизмиз.. Худодан мадад сўранг. - деди.
Ўзи бироз ақли, бошининг қимирлаб туриши етмаган ногирон ўғлининг энди батамом юролмай қолгани Онаизорга қаттиқ зарба бўлди. Қарши тез тиббий ёрдам касалхонасида бир икки кун даволангач.... уни аравачага ўтқазиб Она бола тоққа уйларига қайтишди. Ҳусанни ўсмир ёшидаги севгиси хароб қилганди. Тўғри бундай севги айнан шу ёшда барчада бўлади... аммо буни яъни айрилиқни Ҳусан кўтаролмади... кучи етмади.
Тошкент.... Ҳасан ўқишга бориб келар.. отаси Ином ака ҳам ёши бироз кексайиб қолгач, мардикор бозорига ҳам чиқолмай қолганди. Яхшиямки билимининг кучлилиги сабаб, Ҳасан бюджет асосида ўқишга кирганди. Тасаввур қилинг... агар шартнома асосида ўқишга кирганда борми. Тушгача ўқишида ўқиса.... тушдан сўнг қўшимча иш қиларди. Бошқа иложи ҳам йўқда... отаси ишга ярамай қолган бўлса рўзғорга егулик учун пул топиш керакку. Ўғли ўқишга кетган пайт, Ином ака дори олиш учун дорихонага чиққанди. Кутилмаганда тоғдаги бир синфдошининг ўғлини учратиб қолди. Навбатда турганида ўзаро суҳбатлашиб тоғлик қишлоғидан эканлигини билди. Ўзини таништиргач.... қишлоқда бўлган воқеаларни гапириб берди ўша йигит. Айнан ўша ёмон бўлса ҳам ўғли Ҳусаннинг аравага ўтириб қолганини ҳам айтганди. Буни эшитган отанинг кўнгли оғриди... ўз ўзидан нафратланиб кетди. Кечки пайт ўғли уйга келганда ёнига чақирди.
-- Ўғлим.... эсингда бўлса сени уканг ҳам бор эди. У онанг билан тоғдаги қишлоғимизда қолишган. Бугун бир қишлоқдошимиздан эшитдим, уканг ўзи бироз ожизроқ эди... ҳозир батамом икки оёғи ишламай аравачага михланиб қолибди. Мен ўша пайтлари охирини ўйламай сени олиб уйни, қишлоқни тарк этгандим. Энди қайтиб боришга қурғур ғурур йўл қўймаяпти. Шунга агар имкониятинг бўлса бориб ҳам укангни ҳам Онангни кўриб келсанг. Иложинг борича энди уларни ҳолидан хабар олиб турсанг дегандим. - деди Ота маюс айбдордек бўлиб.
Ҳасанни ёдидан чиқармиди.... ўша кун ҳали ҳам кўз олдида турарди. Онасининг отаси оёқлари остига йиқилиб ёлворганлари. Укасининг ҳеч нарсага тушунмасдан қараб турган ҳолати. Бир зум Отасининг бу қилмишлари учун ёмон кўриб кетди. Кейин ота бари бир отаку дея ўзини тинчлантирди.
Эртаси куни деканатга кириб, ректор номига уч кун жавоб сўраб ариза ёзди. Аризада барча сабаблар тўлиқ кўрсатилган эди. Ўзи ҳам аълочи, ҳам намунали талаба бўлгани учун жавоб беришди. Ўқишдан кейин доимий ишлайдиган нонвойхона эгасидан кейин ишлаб бериш эвазига қўшимча пулни олдиндан олиб, Қашқадарёга йўл олди. Такси эмас албатта.... автобусда жўнади. Йўлда борар экан..... Онасининг юз тузилиши элас элас намоён бўларди. Чунки анча йиллар бўлгандида кўрмаганига. Қаршига етиб боргач, тоққа.... қишлоғига машиеада кетиб борар экан, ёшлигида укаси билан ўйнаган қирларга боқди. Ҳовлиси олдида тўхтаган мошинадан тушгач эса юраги ҳаяжондан янаям тез уриб безовта бўларди.
-- Ассалому алейкум Онажон. - деди сигир соғаётган онасини ёнига бориб.
-- Воалейкум ассалом ўғлим.... -дея ёнида турган, анча йиллардан бери кўрмаган, ҳозир бўйи басти баланд ўғлини қучди. Лекин кучли аёл бўлгани учун кўж ёшини ҳам сездирмади.
-- Ҳусан яхшими Онажон?
-- Бечора ўғлиммм.... аравага михланиб қолди.
-- Ҳечам давоси йўқмикан?
-- Биласанми ўғлим.... уни ўзи тушуниб тушунмаган севгиси хароб қилаяпти. Боламни дард ўлдирмаяпти... севгиси хароб қилди боламни.-дея она бола нарироқда ўзини билмасдан аравачада ўтирган Ҳусанга ачиниш билан қараб туришарди.
Мана азизларим.... эскилик сарқити бўлмиш қариндошга қиз бериш, қиз олишнинг салбий оқибатини гувоҳи бўлган бўлсангиз.... яна бир тарафдан ҳиссиётга берилиб севгига муккасига кетишнинг ҳам салбий оқибатига ҳам бир мисол бўлди. Шу учун Ота Онани севинг... Аллоҳни севинг.... кам бўлмайсиз. Вақтингизни аямасдан ўқиганингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўзингизни эҳтиёт қилинг дўстларим. ✊
#Крикдуши //Шухрат
Белоостров. 15.10.2024
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2