💦
(1- қисм)
(воқийлик асосида ёзилди)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстларим...
Соғ саломатмисизлар...
Ҳикояларимни доимий ўқиб бораётган мухлисларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.....
Қиз бола палахмон тоши дейишади. Қиз бола бировнинг хасми ҳамдир. Янаям қадимдан биламизки, қиз болани тарбияси жудаям нозик. Идишдаги тиниқ сувга бир томчи сиёҳни томизсак ранг тез тарқаганидек... оддий бир қиз бола ҳақидаги ғийбат шунчалик тез унинг шаънини топтап қўяди. Гар шундай экан қизларимиз таълим тарбиясига жудаям эътиборли бўлишимиз керак бўлади. Мен ҳозир сизларга ҳикоя қилмоқчи бўлган ҳаётий воқеа айнан ҳозирги яшаб турган замонимизда рўй бериб, бир ожиза қиз боланинг аянчли ҳаёти барчамизни қизларимиз, сингилларимиз ва опаларимиз тақдирига беэътибор бўлмаслигимиз учун даъват этади.
Тошкент вилоятининг қишлоқларидан бирида яшаётган бир оддий оилада туғилган ҳикоямиз қаҳрамони Саиданинг тақдири оғир кечди. Ёш пайтидан отаси томонидан ташлаб кетилган оилада ака сингил ва она анча қийналишди. Саида мактабда ўқиб юрган кезидан бошлаб илмга меҳр қўйди. Шу билан бир қаторда олтинчи синфдан бошлаб ёзги таътилда дала ишлари, пахта чопиғи ва шунга ўхшаш ишларига чиқа бошлади. Бир онаизорнинг топгани нима ҳам бўларди. Она ва қиз ёзнинг жазирамасида тинмасдан ишлар, рўзғорининг камини тўлдиришга уринишарди. Саида ҳам билимли, ақл фаросатли шу билан бирга акасига ҳам меҳрибон сингил эди.
Қишлоқ мактабини тўққизинчи синфини тамомлаб Қибрай туманидаги Ҳуқуқшунослик коллежига ўқишга кирди. Мактабни аъло даражали шаҳодатнома билан битказган Саида.... коллежда ҳам ўз аъло ўқиши ва ақл заковати билан бошқа талабалардан ажралиб турарди. Ўқиб юрган пайтлари Саиданинг онаси жудаям қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Ёш бошидан болалари билан ёлғиз қолиб ҳаётда қийналган Онаизор нима дард бўлса ичига ютавериб касалликни охири топиб олганди. Шунда унинг акаси бир куни шаҳарда ўқиётган синглисига қўнғироқ қилди.
-- Ало.... Саида яхшимисан... ўқишларинг ҳам тузукми?
-- Ассалому алейкум акажон... раҳмат Аллоҳга шукр. Ўзингиз яхшимисиз уйдигилар ҳаммалари яхшими... Онажоним ҳам яхшимилар.
-- Сингилжон..... Онам анчадан кун бўлди ётиб қолдилар. Хафа бўмагину, ўқишингни ташлаб уйга қайтгин...илтимос. Онамга биз қараёлмаяпмиз. Онамга қаров керак!
Бу гапларни эшитган Саида акасига хўп дея аста секин ўша заҳотиёқ уйга қайтиш учун нарсаларини йиғлай йиғлай йиғиштира бошлади. Бир томондан ўқишидан кетиши қийнаса, Онасини бетоблиги баттар азоб берарди. Онаси ёшлигидан қанча қийналиб катта қилди, ўқитди, тарбия берди..... бир аёлни Онани зиммасидаги бу ишларни унитиб бўлармиди. Онасини аҳволини эшитган Саида мажбур ҳеч нима демасдан ўқишни ташлаб уйига қайтди. Онаси бетоблиги.... ҳам бироз ўзини билмаслик ҳолатлариям бўлиб турарди. Қишлоқда онаси жинни бўлиб қолди... деган гаплар ҳам Саидага ёмон ботар, ожизалиги учун кўп йиғларди. Онасини касалликларини кўриб сиқилиши натижасида Саида қиз бироз хотираси пасайганини ҳам ич ичидан сезар.... бундан янаям қаттиқ сиқиларди.
Саида барибирам ўқишни ташлаб қўймади. Қўшимча курсларда ўқиб Тошкентдаги ҳуқуқшунослик Университетига охирги ўринда шартнома асосида бўлса ҳам ўқишга кирди. У ҳатто бошқа рўзғор қилган отасини ёнига шартнома пулини тўлашда ёрдам сўраб борди умид билан.
-- Қизим яхшимисан.... уйдигилар ҳаммалари яхшими. Кечирасан қизим мен рўзғоримдан орттириб сени ўқишинга пул топиб беролмайман. -дея эшикни ёпиб қўйди.
Қаранг ҳатто шунда ҳам Саида отасидан хафа бўлмади. Лекин энди уни бу муаммо янаям қийнар.... нима қилишини билмади. Энди ўйловдан бироз қайғуриб, еб ичишининг ҳам мақули бўлмай қолганди. Аёл киши кўп эътиборли ва синчков бўлгани учун, унинг янгаси синглисини ҳолатини акасига тушинтирган шекилли.... бир куни эрталаб акаси ишга кетаётиб:
-- Сингилжон.... сен ҳечам сиқилмагин. Мен борман.... албатта ўқийсан, шартнома пулингни ўзим тўлаб ўқитаман. -дея ишига кетди.
Бу эса Саидага мотивация бериб янаям ўзига бўлган ишончни оширди. Акаси ваъда бергандек, ҳовлисида битта ҳўкизини сотиб, шартнома пулини тўлаб берди. Тошкентда холаси яшарди. Саида холасини уйди туриб ўқий бошлади. Биринчи курс тез ўтиб кетди. Ёзги таътилда уйга ҳам қайтмасдан, холасини қизи яъни опачаси билан ҳатто Кадешева бозорида макка жухори пишириб сотишди. Озроқ бўлса ҳам маблағ жамғарди то иккинчи курс бошлангунча. Саида билими билан бошқа талабалардан ажралиб туриши бир томон бўлса..... ҳусн ва ақл ҳуши билан ҳам кўпчилик йигитларни юрагига ўт ёқиб қўйганди. Уни кетидан ошиқ йигитларни саноғи йўқ эди. Саида эса хаёлини бузмас, асосий вазифаси ўқишга диққатини қаратганди.
Уйда ҳам остонасидан сўраб келувчи совчилар ҳам тинмай қолди. Шаҳарда холасини уйида яшаб ўқиб юрганида бир бола ҳам кўп келиб турарди. Ҳар бир қиз болани ичида ҳеч ким билмаган сири бўлгани каби Саидани ҳам ўзига яраша сири бор эди. У ўша болани зимдан яхши кўриб қолди. Бола шаҳарлик бўлгани учун Саидани ёқтирганини очиқ ойдин ҳатто холасигаям айтарди. У бола ҳар куни келар.... холавачча опачаси билан Саидани музқаймоққа олиб чиқиб келарди. Учрашув эмас фақат деярли ҳар куни келиб холамлакида бироз суҳбатлашиб кетарди. Саида унга тобора боғланиб борар, бирор кун кечикса хавотир олиб кутарди. Лекин ҳиссиётларини доим ичида сақларди. Орадан кунлар ўтиб бир иш билан шаҳарга холасиникига келган Саидани акаси ўша бола билан юзма юз келиб қолишди. Саидани акаси эканлигини билгач.... йигит акасига очиқча айтди.
-- Ака.... мен синглингизни яхши кўраман. Мен унга уйланмоқчиман. Бахтли қилиб... бахтли ҳаёт қўрмоқчимиз. -деди.
Акаси ҳам вазият холасининг назорати остида эканидан хотиржам бўлиб индамай қўйди. Вақти келса майли.... ҳозирча синглиси ўқиши кераклигини айтди. Орадан кунлар ғизиллаб ўта бошлади. Негадир ўша йигит кемай қолди. Бир хафта ўтдиям йўқ.... ундан дарак йўқ эди. Саида ўзини қўярга жой тополмас....кимдан сўраш кераклигини билмасди. Шундай кунларда бирида холавачча опачаси Саидани ёнига чақирди. Нима экан дея тез унинг ёнига етиб боргач қўлида битта расмни бериб гап бошлади.
-- Сингилжон...... сен ҳечам сиқилмагин. У йигит бошқасини топиб олибди. Шунга уйланаркан.... уни унутгин ..... бошқа уни кутма! - деди.
Саида шок ҳолатига тушиб қолди. Тушкунликка тушди.... барибир кутарди. Бир куни ўзи опачасига қўнғироқ қилдирди ўша болага. Бола ҳам худди шу гапни айтди. Бу энди Саида учун яна бир қаттиқ зарба бўлди.......
(давоми бор)
#Крикдуши // Шухрат.
Пикалёва. 06.08.2023.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7