💦
(воқийлик асосида ёзилди)(10 - қисм)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум соғ саломатмисизлар....
Ҳикояларимни доимий ўқиб бораётган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман....
Бу ҳикоям Аля холамни суҳбатлари асосида ёзиляпти....
--Бобом яхшими? Мени тўйим ҳам бўлмаслигини билса қанча сиқиладия ҳали.....
Ҳамма нарса аралаш бўлиб чаппасига айланиб кетди. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмасди.
-- Муаммо доим сизлар билан... майли ўзим барчасини ўзим ҳал қиламан, ҳатто бизнесимизни ҳам.
-- Амаки... сиз бизнес ҳақида ўйланиб бошингизни қотирманг. Мен яхши бир мутаххасисни топдим. Шу инсон бизни бизнесимизни кризисдан олиб чиқади. - деди Андрей.
-- Тушунмадим? ким рухсат берди сенга?
-- Мен эмас бобом сўраганди.... шу учун айбга буюрмайсиз.
Вагиз жим ҳолатда туриб қолди. Чунки энди текшир текшир бошланса уни қилган но қонуний кирдикорлари очилиб қоладида.
Андрей ўзи топган таниш мутаххассис билан учрашиб, бобосини олдига бирга келишди.
-- Бобожон танишинг.... бу мен айтган ўша иш бошқарувчи кризис менеджер Игор. - дея бобосига таништирди Андрей.
-- Хуш келибсилар... раҳмат танишганимйдан жудаям хурсандман... кел ўтир!
Улар ўзаро иш юзасидан суҳбатлаша бошлади. Ўз кирдикорларидан чўчиб хавотирга тушган Вагиз ҳам секин отасини ёнига келди. Эшик очиб ичкарига кирди. Ҳақиқатдан Андрей айтганидек иш бошқарувчи, кризес менеджер отаси билан иш ҳақида суҳбатлашиб ўтирарди. Вагизни кўрган янги ходим ўрнидан туриб у билан танишди. Вагиз эса ичида хавотир билан унга боқиб турарди. Чунки айбдор эдида.... шу янги ходим унинг кирдикорларини очиб ташлаши мумкин ахир.
Вагиз у ердан чиқиб уйи томон жўнаш учун машинасига чиқди. Бир пайт машинасининг йўловчи томон эшиги очилди ва кутилмаганда Рафик чиқиб ўтирди.
-- Салом.... мени танидингизми... мен Риммани қайлиғиман.
-- Танидим... хўш нима хизмат?
-- Биласизми... Риммани иши учун пулни ярмини бергандингиз. Мени юборди қолган пулиниям берар экансиз?-деди.
-- Хўп бераман.... лекин ўзи келсин ёнимга.
-- Ўзини иши чиқиб қолди шунга мени жўнатди. -дея ёлғонни тўқиб ташлади.
Вагиз эса бошида жахли чиқди кейин эса хаёлида бир хийлани ўйлади.
-- Майли бераман, ҳозир вақтим йўқ... эртага *Зодиак* кафесига тушдан сўнг келгин, мен ҳам ўша ерга келаман ва қолган пулни бераман. -деди.
-- Хўп. -дея Рафик машинадан тушиб ишхонаси томон жўнади. Хаёлан у пулларни олиб режалар ҳам тузиб қўйди ҳам ўзича.
Андрей шаҳарда дўконлар ёнидан ўтиб борар экан, расталарда турган либослар уни эътиборини тортди. Янаям диққатини тортган нарса бу оппоқ келинлик либоси эди. У шу либосга қараб Риммани эслади. Оппоқ либос кийиб, чиройли табассум қилиши унинг кўз олдида гавдаланди. Эсингизда бўлса Галяни оёғи қайрилиб лат егач унинг ўрнига Андрей кўйлак танлаб кийиб кўриш учун Риммани олиб кетганди. Ўша пайтни ўзида унга нисбатан юраги жиз этиб севиб қолганди.
-- Ало... дўстим яхшимисан? Бир кишини излаётгандим, лекин исмини ҳам манзилини ҳам билмайман..... фақат шаҳар театрида актриса бўлиб ишлашини биламан холос. - дея ким биландир телефонда гаплашиб Риммани излади. Аммо ҳали телефонда суҳбат давом этарди.
-- Э дўстим қарая шунга ақлим етмабди..... бўлди ҳозироқ театрга бориб уни топаман, раҳмат. -дея суҳбатни тугатиб гўшакни қўйди.
Ўзи эса секин шаҳар театр биноси томон йўл олди. Ичкарига киргач, тўғри саҳна ортига борди. Айнан ўша пайт спектакл тугаб, актиёрлар мухлислар олқишлари остида миннатдорчилик билдиртшаётганди саҳнада. Андрей эса саҳнадан чиқиш пардаси ёнида Риммани кутиб турарди.
Рафик туни билан Зояга тонг отса пул олишини мақтанар..... олгач эса унга ҳам совға сифатида бир нарсалар олиб беришини ваъда қилди. Тонггача деярли ухламади. Тонг отиши билан хурсанд ҳолда туриб, тушликдаги учршувга тайёргарлик кўра бошлади. Аксига олгандек вақт ҳам жудаям секин ўтарди уни наздида. Мана ваниҳоят айтилган вақт ҳам бўлди. Секин ўша Вагиз айтган *Зодиак* кафеси ёнига борди. Эшикдан кираверишда бир нотаниш одамга дуч келди. У одам бўйлари узун бақувват ҳам юзларида пичоқданми ёки бошқа бирор тиғли совуқ қуролданми тилиниб шрамлари билиниб турарди.
-- Ҳой сенми пул учун учрашувга келган? Севган қизингни яъни қайлиғингни исми Риммами, актриса?-сўради бояги одам.
-- Худди шундай.... пул олишга келган одам менман. -дея мақтанди Рафик.
Бир пайт кафе ичкарисидан ҳам яна битта барзанги чиқиб иккаласи Рафикни қўлтиғидан тутиб кўчага томон етаклашди.
-- Нима гап, сизлар кимсизлар?-сўради ваҳима қилиб Рафик.
-- Пулингни бошқа жойда берамиз.-дея микро автобус ичига судраб олиб кириб кетишди.
Бироз кутгач Римма саҳна томондан чиқиб келди. Андрейни кўриб лол бўлиб қотиб қолди.
-- Сиз нима қилиб юрибсиз бу ерларда... тинчликми бобомга бирор кор хол рўй бердими ёки?-сўради Римма.
Андрей эса унга қараб жилмайиб турарди.
-- Йўқ ҳаммаси яхши... ростакамига танишгани келдим ёнингга..... - дея гул дастани тутқазди.
-- Менга нега ишоняпсиз, ахир мен алдадимку сизларни.
-- Сен алдамадинг, сени мени амаким ёллада шундайми.
-- Сиз қаердан билдингиз. Тўғриси Рафикни тунаб кетишди, унга қарзларини тўлашга пул жудаям зарур эди.
-- Мен сени таниш билиш ва ҳамкасбларингдан сўраб суриштирдим. Сен тўғрингда ҳеч қайсиси ёмон фикр билдиришмади. Биласанми мени мени аммаваччам бўлмаганинг учун ҳам севиндим. Чунки сени бир кўришдаёқ севиб қолгандим.
-- Рости сиздан бундай гапларни кутмагандим. Мени ҳам ўзингизга ром этгандингиз. Келинлик либосини танлашга мени олиб борганингизда буни ҳис қилгандим.
-- Мен Зоя билан орани очиқ қилдим. У мени алдаб чув тушуриб юрган экан. Мен сени севаман. Илтимос менга имкон бер сени бахтли қиламан.
-- Мен ҳам Рафик билан ўртадаги риштани уздим. У менга энг яқин дугонам билан хиёнат қилиб юрган экан. Мени ҳам сизда кўнглим бор. Мен розиман.
Иккаласи қучоқ очиб бир бирини бағрига босиб узоқ туришди. Бу иккала севишганни бир бирига бўлган ҳис туйғуларининг очиқ ойдинлиги эди.
Иккала севишган бобосини ёнига келишди. Бўлган воқеани оқизмай томизмай Римма гапириб берди.
-- Аслида худди мана шундай бўлганди... мени кечиринг Руслан Алекперович. -дея яна бир бор узр сўради.
-- Севиб қолган бўлсанг майли бахтли бўлинглар. -дея Риммани қучиб қўйди.
Андрей эса унга уйланишини айтди.
-- Оила бу буюк даргоҳ.... шу учун бир бирларингда кўнгилларинг бор экан демак оила қуришларингга рухсат бераман. - дея бобоси уларга розилик берди.
Кейин эса ташқарига чиқиб туришини, набираси билан гаплашиб олишини қизга айтди.
-- Бобожон... амакимни бу иши учун нима қиламиз?
-- Эх боламаа.... амакингни бу иши ҳали холва. Яна баъзи бир ишларни қилнанки бу ишлари умуман куракда турмайди.
-- Ёрдамим керакми бобожон?
-- Йўқ раҳмат, ўзим уддалайман... ахир мени ўғлимку. Сен бор келин кутиб қолди. -дея набирасини ҳам хонадан чиқариб юбррди.
-- Салом яхшимисиз.- дея хонага Вагиз хотини билан кириб келди.
-- Ота... нега бундай пайт чақирдингиз, тонггача кутиб туролмалингизми.
-- Келин сен нега келдинг мен ўғлим билан гаплашгани чақирдим.... бу ердан чиқиб кетсанг яхши бўларди.
Хонадан келини чиқиб кетгач Руслан Алекперович қўлига ўша хакерни ноқонуний қилиб берган папкасини олганча гап бошлади.
-- Танидингми буни.... мени ўғлим ўғри, аферист шундайми.?- дея бақириб уришиб берди.
-- Мен ўғри эмасман, мен охирги беш йилда бу пулларни ишлаб топганман.
-- Йўқ сен ўғрисан... -дея ўғлини ёқасидан тутганида, ўғли Вагиз жахл билан отасининг қўлларидан уриб ёқасидан тушурди.
Худди шундан сўнг отасини мазаси бўлмай қолди. Худди шу пайт хотини шовқинни эшитиб эшикни очиб ичкарига қаради.
-- Дадаси нима бўляпти?-деди
Отасини дабдираб қолганин кузатиб турган Вагиз, хотинига жавобан жахл билан....
-- Ёп эшикнииии....-дея бақириб берди.
Унинг важоҳатидан чўчиб хотини эшикни ёпди.
-- Ўғлим.... тумбочкани тортмасида дорим бор олиб бер. - дея юрагини ушлаб турарди.
Вагиз шошиб бориб отаси айтган жойдан таблеткаларни қутиси билан олди ва отасига беришга шошилмади.
-- Ўғлиммм.... бер менга....
Ўғли эса елим қути ичидаги дориларни шиққиллатиб қўлида кўз кўз қилиб кўтариб турарди. Юрагини ҳовучлаганча отаси дераза томонга бориб қолганди.
Худди шу пайт нариги уйдаги қўшниси подъезддан ташқарига чиқиб бехосдан юқори қаватдаги ҳолатга кўзи тушади. Ҳеч нимани тушунмаган ҳолда бироз пастдан кузатиб туради.
Дераза олдида эса, Руслан Алекперович юрагини ҳовучлаганча оғриққа чидолмасдан ўғлига ёлвориб турарди.
-- Ўғлиммм..... мени ўлдирмоқчимисанннн, сен қотилсан. - дея дераза пардасини тортган ҳолда полга йиқилади.
Пастдаги қўшни унинг ҳамма гапларини аниқ эшитди, чунки дераза очиқ эдида. Отаси йиқилгач, Вагиз шошиб деразани ёпгани ҳам яққол кўририб турарди. Шу пайт ташқаридан:
-- Дадаси.... Андрей келди. -дея овоз берди.
Вагиз отасини йиқилганига ҳам қарамасдан тезгина хонадан чиқди.
-- Нималар бўляпти менга бундай тушунтирингчи. - деди хотини.
Вагиз зинадан чиқиб келаётган Андрейни оёқ товушларини эшити, хотинини панага тортиб оғзини қўли билан ёпди. Андрей эса уларни сезмасдан...
-- Бобожон..... қанисиз?-дея хона искарисига кириб кетди.
Эххххх, бобсига нима бўлди эканааа, тирикми ёки жони узулдими? Буни ҳозирча ёлғиз яратган Худодан бошқа ҳеч ким билмасди...
(давоми бор)
#Крикдуши // Шухрат
Фёдоровский. 31.05.2023
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1