💦
(воқийлик асосида ёзилди)(8 - қисм)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум соғ саломатмисизлар....
Ҳикояларимни доимий ўқиб бораётган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман....
Бу ҳикоям Аля холамни суҳбатлари асосида ёзиляпти....
Стол атрофида ўтирганлар ажабланиб хайрон бўлиб қолишди.
-- Мана яна битта набира....
-- Мана Маша ўтирибдику...
-- Мен Машаман...
-- Сохта набирааа..
-- Ҳаммаси тўғри... мен сохта набираман...-деди Римма.
-- Нимааа?
-- Кечиринг Руслан Алекперович.... сизни ҳам алдадим...мен набирангиз.эмасман. - дея хонадан чиқиб кетди.
-- Нега жим ўтирибсизлар... уни ушлаб қамаш керак жиноятчику у... - деди Парижлик набира.
-- Йўқ мен тушунмадим... сиз бу ерга қандай келиб қолдингиз?
-- Менга бир аёл қўнғироқ қилиб, бобом бетоб ётганини айтди.
-- Нималар деяпсиз... қанақа аёл?
-- Бобомни котибаси экан.
-- Мени ҳеч қанақа котибам йўқ... кейин мен бу сохта инсон билан гаплашишниям ҳоҳламайман. - деди Руслан Аликперович.
-- Узр... ноқулай вақтда келибман шекилли...мана бу мен тўхтаган меҳионхона манзили...бирор гап бўлса айтарсизлар, яна бир икки кун шу манзилда бўламан.- дея Парижлик набира хонадан чиқиб кетди.
-- Энди нима бўлади... менга келин кўйлак тарлаб бергандику бу қиз... уни қаердан излайман энди. - деди Галя.
-- Ҳозир мен топиб келаман бу қаллобни. - дея Андрей ўрнидан туриб эшик томон юрди.
-- Тўхта... уни тинч қўй... уни бизга ёмонлиги тегмади. - деди бобоси.
-- Сиз қаердан биласиз... унда нега бизни оилага кириб олди айёрона. - деди Андрей.
-- Биламан... уни ёмонлиги йўқ... қайтанга мени ўлимдан асраб қолди... оёққа туришимга ёрдам берди. - деди бобоси.
Албатта бу гаплар жудаям тўғри эди. Риммани ҳеч кимга ёмонлиги йўқ.... ҳатто ёллаган Вагизнинг пулларини ҳам у ишлатмаслиги, уни соясидан ўша қаллоб Рафик фойдаланаётганди.
-- Тўхтангчи.... сиз Маша эканингизни қандай исботлайсиз?-сўради Вагиз.
-- Сиз менимча Вагиз тоғам бўлмангиз керак а... мана паспортим... учиб келган самлётимни билети. -деди Парижлик набира.
-- Ҳозирги замонда ҳамма ҳужжатларни ҳам сохта қилишни иложи бор. - дея Вагиз қоғозларни кўдан кечирди.
-- Мен сохталаштирганим йўқ.
-- Керак бўлса днк тести ҳам қилдирамиз. -деди Вагиз.
-- Мапҳамат мен розиман... мана мени визиткам ҳоҳлаган пайтингиз қўнғироқ қилинг мен анализ топшираман.... пардон. - дея Парижлик Маша жўнаб кетди.
Вагиз шоша пиша ичкарига кирди. Стол атрофида отаси, жияни Андрей ва унинг келини Галя ўйчан ҳолда ўтиришарди. Вагиз ҳам уларни ёнига келиб стулга ўтирди.
-- Эртагаёқ днк тестига олиб бораман. - деди Вагиз.
-- Қайсисини олиб бормоқчисиз?- сўради Андрей.
-- Қизиқ гапирасаней... албатта Парижликни олиб бораманда. Аниқ биламан буни ўша рақибимиз Илгиз уюштирган ва ёллаган чоғи... охирги пайтларда ишларимизни кўролмаяпти аблах. - деди Вагиз.
-- Балким ўзингиз уюштиргандирсиз.... сохта Маша сизни ўйнашингиздир?-деди Андрей.
-- Нималар деяпсана.... тилингни тишлаб олгур сенку гуллар экдинг, рақсга тушдинг.... тўшакдаям бирга бўлгандирсан а балким... - деди Вагиз.
-- Нима деяпсиз, ҳозир ўзимга жавоб беролмай қоламан. - дея Андрей ўрнидан турди.
-- Бас қилинглар..... йиғиштир икковинг ҳам ўзингни. Ўтир икковинг ҳам.... мен уни излашни ва ким ёллаганини суриштиришларингга рўхсат бермайман. Яна бир бор такрорлайман у мени ўлимдан олиб қолди у мени оёққа турғазди. Нонушта ҳам қилиб бўлдим. -дея қўл артгич салфеткани столга ғижимлаб урди.
Римма тушкун кайфиятда ўз уйига бориб кириш эшигини очди. Оёқ кийимини ечиб ётоқхонага киргач Рафик диванда ётганига кўзи тушди.
-- Кундузи уйда бўлмасдингизку.
-- Иии сен келдингми.... бугун ишга бормадим. Сен нима қилиб юрибсан?
-- Бўлди спектакль тамом.... ҳақиқий Маша Франциядан етиб келди.
-- Пулларчи.... пуллар нима бўлди?
-- Қанақа пуллар.... қўйинг ўша пулларни
-- Реал ҳаётга қайтганинг билан табриклайман.
-- Қилган ишимдан жудаям уялиб кетдим шу учун қочиб келдим.
-- Демак Вагиз бу ишни бошида турганини айтмагансана....
-- Йўқ айтмадим.... кимни гуноҳи бўлса жазосини олаверади айтишим шарт эмас. - деди Римма.
Бу ёғда эса Андрей қўлида шифобахш гиёҳлар солинган қоғоз қуттини олиб қайлиғи Галяга берди.
-- Бу нима азазим?
-- Шифобахш ўсимликлар тўплами... уйимиздаги ошпаз берди. Сен учун жудаям фойдали экан.
-- Раҳмат.... бобонгиз нима қиляпти?
-- Ўз хонасига қамалиб олиб ўтирибди. Ҳеч кимни киришини ҳоҳламаяпти.
-- Бобонгизга бу воқеалар ёмон таъсир қилди. Ҳақиқатданам ёмон бўлдида... сохта набира... яна биттасини келиши....
-- Ҳечқиси йўқ.... бобом кучли инсон, ҳаммасини енгиб ўтади мана кўрасан.
-- Ростини айтсам менга бошиданоқ ўша аммангизни қизи Маша ёқмаганди. Фақат сиз учун унга чидаб юргандим. Кўнглим алдамас экан..... ана сохта бўлиб чиқди.
-- Қарая.... шунча гапинг бор экан ўша тўғрисида билмаган эканман.
Руслан Алекперович ўз хонасида ҳақиқатдан қамалиб олиб ёлғиз тушкун кайфиятда ўтирарди. Хаёлида ўша Маша набирасини биринчи келган кунини, ўз аёлига жудаям ўхшашлигини, бетоб бўлиб қолганда меҳр кўрсатиб даволаганларини, қўлтиғига кириб той той қилиб юрғизганларини қувонч билан эслади. Лекин энди ўша набираси йўқ эди.... Худди шу ҳолат унга ёмон таъсир қилар, буёғига энди нима қилишига боши қотиб ўтирарди.
-- Николай Николаевич... салом яхшимисиз. - театр биноси ичкарисида шу театрнинг директорига мурожаат қилди.
-- Салом Римма яхшимисиз нима гап?
-- Мени таътилим тугади.... энди бемалол ишга чиқишим мумкин. - деди Римма.
-- Рафик сизга айтмадими?
-- Нимани айтиши керак?
-- Таътилингиз тугаб кетган бўлса ҳам, айни театр мавсумида ишга чиқмаганингиз учун сиз ишдан бўшадингиз. Бориб кассадан охирги ҳисоб китоб пулларингизни ва ҳужжатларингизни олинг!-дея йўлида давом этди.
Римма ҳеч нарсага тушунмасдан ҳайрон қолди. Ахир у Рафикка айтгандида сабабини ва бир икки кун ушланиб қолишини, келгач қўшимча ишлаб беришини илтимос қилиб тайинлаганди. Нега Рафик сабабини айтмаганини билиш учун тўғри унинг кийим алилтирадиган хонасига борди. Ичкарида эса шу театрда бирга ишлайдиган дугонаси Зоя Рафик билан дон олишиб ўтирар, Рафик уни эркалаб қўлларидан ўпиб турарди. Римма бориб хона эшигини очди ва шу манзарага кўзи тушди.
-- Римма.... -дея дугонаси Зоя ўпилиб турган қўлини тортди.
-- Зоя майлими Рафик билан иккаламизни ҳоли қолдирсанг!
Зоя хижолат бўлгар ҳолда секин хонадан чиқиб кетди.
-- Буни қандай тушунай...?
-- Биласанми..... мен тез фурсатда қисқа метражли фильм олишим керак эди. Ҳам сени келишинг номмълум эди..... шунга сени ўрнингга шу дугонангни таклиф қилдим. -деди Рафик.
-- Бир ойгина уйда бўлмаганим шунча нарсаларни ўзгартириб юбордими....
-- Майлию... нега мен тайинлагандим режиссёрга айтмадингиз... сизга ишонгандим.
-- Тўғриси ёдимдан кўтарилибди. -дея ёлғон айтиб алдаб қўйди.
Ўзи аслида дугонасини қўлга киритиш эди унинг мақсади.... Риммадан эса пул ўндириш. Эх одамлар...... ҳар хил одам бор эканда. Ҳар бир инсонни ўзига инсоф берсин...
-- Аъло.... дедективми бў.... тушунмадим Машани топибсилар нега менга айтмасдан уйга таклиф қилдинглар? Мен билишим керак эдику. - деди Вагиз.
-- Кечиринг..... бизга хотинингиз шундай қилишни буюрди. - деди дедиктив.
Вагиз телефонни ўчириб шок ҳолатига тушиб қолди. Ўз хотини ортидан иш қилибдия.... 🤔
Шоша пиша Вагиз уйи томон машинасида жўнади. Йўлда борар экан хаёлида хотини иккаласи отасидан қандай меросни ўзлариники қилиб олишни режалаштиришганини эслади. Лекин хотинининг бундай қилган иши уни ажаблантириб қўйганди.
-- Сен Франциядан Машани топиб келдингми?
-- Ҳа мен чақирдим.
-- Нега дедиктив сенга қўнғироқ қилди менга эмас?
-- Менга эмас сизга қўнғироқ қилди... сиз худди шу пайт душда эдингиз. Гўшакни мен кўтардим.... манзили ва телефон рақамини олдим ва қўнғироқ қилиб чақирдим.
--Аҳмоқ.... нега чақирдинг
-- Бунга сабабларим бор эди... яна бироз вақт ўтгач ўша сохта Машани бизнинг тўшагимизга олиб кирардингиз.
-- Мени ўйнайдиган қарталаримни чалкаштириб юбординг энди нима бўлади. Бу Парижлик Машани билмаймизку.
Римма театрдан бўшатиб юборганидан хомуш бўлиб, ўша хизматчи аёлни ёнига келди.
-- Холажон ҳозир ҳаммасини айтиб беролмайман лекин гуноҳ иш қилдим... тўғрироғи яхши инсонларни алдадим.
-- Эх қизимаа... беайб парвардигор, хато қилмаган ким бор.... кечирим сўрасанг ҳатто яратган ҳам кечирадику.
-- Уни устига мени театрдан ҳам ишдан бўшатишди.
-- Нега бўшатишади... қизим сиз туғма актрисасизку..... ҳеч қачон ноумид бўлманг, аксинча курашинг мен сизга ишонаман. Ҳозир залга кирингда ролингизни ўйнанг, улар сизни талантингизга яна бир бор ишонч ҳосил қилсин.
Хизматчи холанинг гаплари Риммага мотивация берди ва дадиллик билан залга кириб борди. Зални ичкарисидаги саҳнасида актёр ва актрисалар навбатдаги спектаклга таёргарлик кўришаётганди.. Римма секин саҳна томон юра бошлади.
-- Зоя негадир сен образга кириб кета олмаяпсан...
-- Николай Николаевич...майлими мен бир саҳна кўринишини ўйнаб кўрсам...
-- Мен тушунмадим... нега репетиция пайти залда бегоналар юрибди?
-- Николай Николаевич Риммагаям имкон беринг... сиздан нима кетди. - дейишди залдаги ҳамкасбларидан кўпчилиги.
Кўпчиликнинг фикрини инобатга олиб режиссёр Риммага имконият берди. Ишонасизми шунақа силқидилдан берилиб ролни ижро этдики, ҳатто ҳамкасблари ҳам яхши ижро учун чапак чалиб олқишлашди. Ҳатто режиссёр ҳам қоил қолиб:
-- Римма..... жамоамизга хуш келибсиз. - дея мақуллади.
Римма хурсанд бўлиб, барчага миннатдорчилик билдирди. Унинг ҳаётида ҳали яна қандай синовлар борлигини олдиндан билмасди....
(давоми бор)
#Крикдуши //Шухрат
Федоровский.. 18.05.2023
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1