Луғатда «муҳаррам» сўзи, ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади.
Аллоҳ таоло ўта меҳрибон ва карами кенг, фазли улуғ ва ҳикмати беназир Зотдир.
Зотан, буюк Аллоҳ яратган мавжудотларининг баъзисини баъзисидан ўзининг ҳикмати ўлароқ фазилатли қилиб қўйган.
Ана шундай фазилатга муҳаррам ойини мисол қилишимиз мумкин. Бу ой муборак, фазли улуғ ой бўлиб, ҳижрий сананинг биринчи ойидир.
Бу ой Аллоҳ субаҳанаҳу ва таолонинг наздида жуда мақоми улуғ ойлардан экан. Бу ойни қадрлаб кўпроқ яхши эзгу амалларга интилмоғимиз даркордир. Шариатимизда ҳам кўпроқ нафл ибодатларни қилишга тарғиб этилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Афзалликда Рамазон ойининг рўзасидан кейин Аллоҳнинг ойи Муҳаррам рўзаси туради”-деб марҳамат қилганлар (Муслим ривояти). Ҳадиси шарифда муҳаррам ойини “Аллоҳнинг ойи” деб айтилмоқда. Бу шу ойнинг улуғлигидан ҳамда фазилатларининг кўплигига далолат қилади.
![🌾](https://st.okcdn.ru/static/emoji/14-0-0/20/1f33e@2x.png)

Муҳаррам ойининг энг афзал куни ўнинчи кунидир. Бу кунни динимизда “явму ашуро” ашуро куни деб юритилади. “Ашуро” сўзи луғатда “ўнинчи кун” деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунда рўза тутишга қизиқтирганлар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро рўзасини ўнинчи куни тутишга амр қилгандилар” (Термизий ривояти).Ҳанафий мазҳабимиз уламолари ашуро куни яъни муҳаррам ойининг тўққизинчи ва ўнинчи кунлари рўза тутишни суннат дейишган.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро куни рўзасини бошқасидан афзал кўриб, соғиниб ва ушбу ой – Рамазон ойи рўзасини истаб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини истаганларини кўрмадим, деганлар” (Бухорий ривояти).
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар”. Ушбу ривоятдаги кенглик яратишдан мақсад емоқ, ичмоқ, хурсандчилик маъносидаги бемалолликдир.
Уламоларимиз: “Ким Зул-ҳижжа ва Муҳаррам ойларини рўзасини тутса, гўё йилни тоат-ибодат билан тугатиб, тоат-ибодат билан бошлабди. Умид қиламиз-ки, йил давомида шу фазилат эга бўлинса”-деб таъкидлаганлар.
Демак, муҳаррам ойини хусусан, ашуро кунининг фазилатидан умид қилиб, яхши амалларга бел боғласак, Аллоҳнинг улуғ фазлу баракотига эга бўлиб, ҳам дунёмиз ҳам охиратимиз, ҳам тирикларимиз ҳам вафотларимиз, ҳам хонадонимиз ҳам юртимизга раҳмат ва мағфиратлар ёғилса деб умид қиламиз. Яратган барчамизни улуғ кунлар фазлидан насиб этсин!
Комментарии 41
СИЗГА БИР САВОЛ:
Аввалгию охирги гунохлари кечирилган, ҳаётлик чоғида жаннатнинг энг буюк мақоми берилган, саййидул башар бўлган зот, Пайғамбаримиз Алайҳиссалом бир кунда юз маротаба истиғфор айтганлар, СИЗЧИ?? Жаннат ёки Жаҳаннамий эканлигингизни билмай туриб ҳеч бўлмаса сиз ҳам бир кунда юз марта истиғфор айтаолябсизми? Ёки бунданҳам ғофил қолдизми?
Юз маротаба эмас балки ўн минг марта айтсакҳам оз, чунки биз манзилимиз қаерда эканлигини билмаймиз.
Уламолар истиғфордан кўра яхшироқ зикрни билмайман дейишган, шундай экан истиғфорни лозим тутинг.
«АСТАҒФИРУЛЛОҲА ВА АТУУБУ ИЛАЙҲ»
•┈•┈•┈•┈• ❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ушбу •Eslating وَذَكِّرْ• каналини яқинларингиз билан улашинг, зеро Пайғамбаримиз Алайҳиссалом айтганлар: «Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бўлади»
https://telegram.me/joinchat/D9lFS0FG0o9j1Scow3dxFA