Бир синфдошим бор эди. Отаси “катта жой”да ишлар, бадавлат яшашар эди. Маҳаллада биринчи бўлиб телевизор олишган эди...
Синфдошим яхши ўқирди. Еттинчи синфни битирган куни мототсиклли бўлди. Мактабни ОЛТИН МЕДАЛ* билан тугатди...
Йиллар ўтди. Бир куни кўришиб қолдик.
– Ишлар қалай?!~ десам, зарда билан қўл силтади:
– Расво! Домлам ўлгудек м....р...з!
НОМЗОДЛИК ишимни чўзиб ётибди...
Йиллар ўтди. Тағин кўришдик.
– Ишлар қалай?!
– Расво! Ўғлим кўп ичади. Кеча яп~янги машинанинг пачағини чиқариб келди!
Йиллар ўтди... Яна кўришдик.
– Ишлар қалай?!
– Расво! Қизимнинг турмуши НОТИНЖ...
Қайнонаси ёмон... Судлашмоқчиман...
Йиллар ўтди. Синфдошим БЕТОБ деб эшитдим... Шифохонага борсам, ранги бир ҳолатда ётибди...
– Соғлиқ қалай?!
– РАСВО...! Қанд касали деган палакат адойи~тамом қилди. Ўлиб~ўлмайман, тузалиб~тузалмайман!
Тавба, деб гапирай~ку, фаришталар АМИЙН деган эканми, узоққа бормади, бечора…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 17