С.)НИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА БЕШТА НАСИҲАТИ...
---------------------------------------------
Абу Лайс ас-Самарқандий ҳазратларининг «Танбеҳул ғофилийн» китобида Одам алаҳиссаломнинг фарзандларига "БЕШТА ВАСИЯТИ" келтирилган. Агар диққат қилсак, ана шу васиятларнинг ҳар бирида инсоннинг руҳига қаратилган насиҳатлар бор...
БИРИНЧИСИ: «Болаларингга айтгин, ҳеч қачон дунё билан хотиржам, оромли бўлиб қолмасин. Чунки мен абадий жаннат билан хотиржам бўлиб қолдим. Яратган мендан рози бўлмади ва жаннатдан чиқарди».
ИККИНЧИСИ: «Хотинларингизнинг ҳавосига амал қилмангизлар. Мен ҳотинимнинг ҳавосига амал қилиб, манъ қилинган дарахтнинг мевасидан едим ва пушаймон бўлдим».
УЧИНЧИСИ: «Қайси амални қилсангиз, оқибатини ўйланг. Агар, мен қилаётган ишимнинг оқибатига қараганимда, менга етган бундай тушкунликка тушмас эдим».
ТЎРТИНЧИСИ: «Агар қалбларингиз бирор нарса билан изтироб чекса, ундан сақланингизлар. Мен дарахт мевасидан еяётган вақтимда қалбим изтироб чекди. Лекин мен ундан қайтмадим ва пушаймонга қолдим».
БЕШИНЧИСИ: «Ишларингизда маслахатлашингизлар. Агар мен малоикалар билан маслаҳатлашганимда (менга етган) бундай қийин аҳволга тушиб қолмас эдим».
- - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - - -
© ok.ru/qalbimizda
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 18
Солиҳларнинг бирларидан қандай тавба қилганлари ҳақида сўралди...
У зот шундай жавоб бердилар:
---“Бир куни гуноҳларим, тоатларда камчилика йўл қўйганим ва ўлимим ҳақида ўйлаб қолдим. Қарасам, умрим "ТУГАБ" боряпти. Гуноҳларим эса, КЎПАЙИБ боряпти... Ўлимим ҳам яқинлашиб келмоқда. Нафсим эса, тавбага ЮЗЛАНМАЯПТИ...
Устимда тоғлар ҳам кўтаролмайдиган <<БАЛО>> турганини англаб етдим...
Аҳволим оғирлигини ўйлаб уйимдан чиқдим. Йўлда бир табибнинг ёнидан ўтиб қолдим. Қарасам, бир тўп одамлар уни ўраб олиб, дори солинган идишларни унга узатиб, уларни ичиш тартибини (рецептини) сўрашаётган экан. Хуллас, уларнинг ёнига бориб тўхтадим ва бояги табибдан:
---“Эй қария, сизда гуноҳларнинг дориси борми?!” деб сўрадим. Табиб бир муддат бошини қуйи солиб турди~да, кейин бошини кўтариб:
---“Агар осий ~о КИМГА* исён қилаётганини <<БИЛГАНИДА>> эди, маъсият қилишдан олдин эриб кетган бўларди” деди...