Қизимни кўтариб, ўғлимни етаклаб боғчадан уйга қайтаётган эдим. Шу пайт, бир ОНАХОН ҳолсизланиб, дарахтни ушлаб базўр тик турганини узоқдан кўриб қолдим. Йўлдан ўтаётган одамлар кампирга қараб ўтишар лекин бирортаси ёрдам берай демасди...
Ўғлимнинг беадоқ саволларига жавоб берар эканман қадамимни тезлатдим. Ўзим юраман деб хархаша қилаётган қизимни четроққа ерга қўйдимда, онахонни яқинроқдаги салқин ўриндиққа олиб бориб ўтиргиздим.
Бироз сояда ўтириб онахоннинг юзи ёришди, энди эътибор берибман, юзларида қандайдир "НУР" бор экан...
Қайта~қайта дуо қила туриб, “рўзадор оғиз билан сўраяпман, шу қизимни, болаларини омадини, бахтини бергин”, дегани эътиборимни тортди. Юзига фотиҳа тортгач ёшини сўрадим. Салкам 75 ёш (!).
Ҳайратимни яширолмай, бу ёшда рўза тутмаслик учун РУХСАТ* борлигини, Қуръонда ҳам, ҳадисларда ҳам “рўзани қийналиб тутадиганларга бир мискин таомини бериш” шарти билан қари чол ва кекса аёлларга узрли рухсат мавжудгини гапириб бердим...
Онахон буларнинг барчасини билар, фидядан ҳам хабари бор экан. Болалар ўйинга, биз суҳбатга берилиб кетдик. Онахон болалиги ҳақида гапириб бердилар:
Мен Қува туманида (Фарғона вилояти) бувим қўлида катта бўлганман. Болалигимдан бувим раҳматли рўза тутишнинг қанақа яхши эканини сўзлаб берар эдилар, шу шу онгимга сингганми ё ростдан ҳам рўза менга доим, ҳар қандай ҳолатда яхши таъсир кўрсатадими билмайман, лекин Рамазон кирганда мени рўза тутишдан ҳеч нарса тўхтата олмайди...
15 ёшимдан шу кунгача рўзани қолдирмасликка ҳаракат қиламан.
Шу... рўза тутдимми тамом, фақат КИТОБ ўқийман... Болаларим невараларим “китоб ўқиш кўнглингизга қандай сиғади...”, дейишади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10
Мана бугун тарових намозини охири .
К,аниеди хар ойи Рамазон булсайди .
1 ой хам утиб кетди.
Кимдир Оллохим учун тутди йана кимлардир тутмади.
Аллохим тутган розаларимизи ибодатларимизи к,абул этсин. Дуоларимизи мустажоб этим Рахматига муйассар этсин.
ИНША АЛЛОХ. АЪМИН