😢😢😢
Бир куни Ливиядан келган доктор Иброхим Руфайда деган олим билан диний идорада учрашув бўлди. У киши журналистларга хос сирли бир услубда гапни бир воқеадан бошладилар. Маълум бўлишича у киши ишлаётган дорулфунунга бир талаба ўқишга келади. Нияти “Тафсир” куллиётида ўқиш экан. Бироқ бу куллиётнинг талабалари икки йил олдин ўқишни бошлаб юборишган, янги гурух икки йилдан кейин тузилар экан. Шунда талаба амалдаги гурухга қўшишса ўтган икки йиллик ўқув дастурини етказиб олишга ваъда беради. Гап сўзлари қатъий эканлигини сезиб, юртига қайтиб кетса яна кела оладими, йўқми шу томонларини ўйлаб таваккал, ўқишга қабул қилишади. Ўзлаштирса ўзлаштирар, бўлмаса янги гурухдагилар билан ўқийверади да деган хаёлга хам боришади. Орадан икки йил ўтиб, ўқишлар тугайди, шунда доктор Иброхим Руфайданинг ёдига “етказиб оламан” деган йигит тушади ва унинг битирув илмий ишини синчиковлик билан кўздан кечиради ва хайронлар қолади. Талаба икки йил орасида нафақат олдинги икки йиллик билимни балки ўн йиллик билимни ўзлаштирганига гувох бўлади. Шундан кейин икки йил ичида ўн йиллик билимни эгаллаган талабанинг илмий иши деб, хамманинг кўзи тушадиган ойнаванд жойга ибрат учун қўйиб қўйишади. Бу ким эди деб доктор ўзига ўзи савол қилди ва жавобини хам ўзи берди: “Менинг энг иқтидорли шогирдим муфтий Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф”.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 26