"Роналду - худди Месси каби дунёнинг энг кучли футболчиси ҳисобланади. Месси голли узатмалар борасида бироз устунликка эга, аммо мен бирор футболчини юқорироққа қўйишни истамайман. Умуман, бу менинг ташвишим ҳам эмас.
Мен индивидуал совринларга бўлган иштиёқ туфайли бир қатор футболчилар синиб қолганини кўрганман. Бундай совринлар ўйинчиларда худбинлик ҳиссини шакллантиради. Оқибатда улар шахсий мақсад йўлида жамоа манфаатларига зид ишлар қиладилар, яхшироқ ҳолатда турган жамоадошига пас бермай қўяди.
Сен март ойида дунёнинг энг кучли футболчиси бўлишинг мумкин, аммо майга бориб 250-ўринга тушиб қолишинг ҳам ҳеч гап эмас. Спортда ҳаммаси жуда тез ўзгариб кетиши мумкин", - дейди мураббий.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев