Ака-ука ҳар кеча навбатлашиб
оналарига қараб чиқишарди. Ука ўз навбатчилигида кўпроқ ибодат билан
машғул бўлар ва бундан фахр қиларди. Бир кеча акасининг навбатида:
– Бу кеча ҳам дам ола қолинг, мен барибир туни билан ухламай ибодат қиламан, – деди.
Акаси рози бўлди. Ука ярим тунда саждага бош қўйганча кўзи илинди. Тушида унга бир овоз эшитилди:
– Акангнинг гуноҳлари кечирилди, сен ҳам унинг ҳурмати учун афв қилиндинг.
– Мен кеча-ю кундуз Аллоҳга ибодатда бўлсам, акам эса онамга хизмат қилади, холос, – ҳайрон бўлди ука.
– Шунда ҳам мен унинг ҳурмати учун афв этиламанми?
– Албатта. Чунки онанг муҳтож бўлган хизматни унга аканг қиляпти, сен қилаётган амалларга эса бизнинг асло эҳтиёжимиз йўқ.
“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 1-сонидан олинди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев