ғолибликка асосий даъвогар АҚШ терма жамоаси эди. Жамоа аъзоси Билл
Хевенснинг эса кўнгли хавотирда. Чунки шифокорлар берган хулосага кўра,
рафиқасининг кўзи ёриш кунлари мусобақалар билан бир вақтга тўғри келиши
мумкин.
Ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Париждан Нью-Йоркка тезкор
самолётлар йўқ, уммонни фақат оғир кемаларда сузиб ўтиш мумкин эди,
холос. Билл икки ўт орасида қолди – Парижга бориб йирик спорт
мусобақаларида қатнашиш ёхуд мусобақадан воз кечиб, оиласи билан бирга
бўлиш. Гарчи рафиқаси Биллни мусобақага боришга ундаса-да, у уйда
қолишга қарор қилди...
Кутилганидек, каноэда эшкак эшиш бўйича АҚШ терма жамоаси Олимпиада
ўйинларининг олтин медалларига сазовор бўлди. Биллнинг фарзанди туғилиши
эса шу қадар кечикдики, бу муддатда бемалол мусобақаларда қатнашиб
келиши мумкин эди. Одамлар гап-сўз қилишди: «Аҳмоқ...» Бироқ бўлажак ота
заррача афсус чекмади, тўғри қарор қабул қилганига ишончи комил эди.
Ниҳоят, фарзанди туғилди – ўғил. Унга Френк деб исм қўйишди...
Орадан 28 йил ўтиб Билл Френкдан телеграмма олди. Телеграмма
навбатдаги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилаётган Хельсинки шаҳридан
жўнатилганди: «Дада, мен ғалаба қозондим. Уйга сиз мени кутиб бой берган
олтин медалингиз билан қайтяпман».
Френк Хевенс отаси бир умр орзу қилиб эришолмаган каноэда эшкак эшиш
бўйича Олимпиада ўйинларининг олтин медалини қўлга киритган эди.
Шоакмал тайёрлади
“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 2-сонидан олинди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2