қизиқ воқеа рўй берган экан. Абу Даллома Аббосийларни мадҳ қилиб ёзган
қасидасини Маҳдийга ўқиб берибди. Қасида халифага жуда маъқул келиб:
«Нима мукофот берай?» деб сўрабди.
– Ҳазрати олийлари, камина қулингизга ҳеч нарса керак эмас, фақат битта овчи ит берсангиз бўлди, – дея таъзим қилибди шоир.
– Шундай гўзал қасида учун бор-йўғи овчи ит сўрайсанми? – ҳайрон бўлди Маҳдий.
– Ҳа, зоти олийлари, камина қулингизнинг бирдан-бир ўтинчим шу.
Ҳукмдор таажжубланди, бироқ шоирни хафа қилгиси келмай буйруқ берди:
– Майли, тилагинг шу бўлса, сенга битта овчи ит келтиришсин.
– Лекин, хожам, қулингиз овга нима билан бораман?
– Ҳақинг бор, битта от ҳам беришсин.
– Отга қандай минаман?
– Ҳа-я, чиройли эгар-жабдуқ ҳам керак.
– Яхшику-я, лекин отга ким қарайди?
– Тўғри айтасан, бир қул ҳам қўшиб беришсин.
– Султоним, бироқ отни қаерда сақлайман?
– Бўпти, бир оғил ҳам қуришга буюраман.
– Қул қаерда ётади?
– Битта уй ҳам тиклаб беришни амр қиламан.
– Ҳукмдорим, ҳаммаси учун раҳмат, аммо бунча тирик жонни қандай боқаман?
– Майли, тирикчилик учун минг олтин танга ҳам берилади.
– Хожам...
Ана шу жойда халифа Маҳдий шоирнинг гапини бўлди:
– Бўлди, етар, агар харажатларни назорат қиладиган бир бошқарувчи ва
ҳисоб-китоб қиладиган битта ҳисобчи ҳам сўрайдиган бўлсанг, итни олиб
қўяман-а!
“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 2-сонидан олинди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1
Шойир бекорга шойир эмасдаа!
Соддагина шойииир...!