устимдан ҳеч назорат ўрната олмаяпман. Маслаҳат беринг, мендаги бу
итоатсизликка бирор чора борми?» дебди. Шунда ҳазрат: «Агар қуйидаги
бешта шартни қабул қилиб, уларни амалга татбиқ эта олсанг,
итоатсизлигинг сенга ҳеч қандай зиён етказолмайди». «Унда уларни тезроқ
айтинг», сабрсизланибди сўровчи.
– Биринчи шарт шу – Аллоҳга итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг, У берган ҳеч нарсани емагин.
– Ие, унда ҳеч нарса еёлмайман, дунёдаги барча нарса Аллоҳники, ахир!
– Шуни била туриб, У Зотга итоатсизлик қилиш тўғрими? – сўрадилар ҳазрат.
– Йўқ, тўғри эмас, – деди бояги киши ва иккинчи шартни сўради.
– Қачон Аллоҳ таолога итоатдан ташқари ишни қилгинг келса, У Зотнинг ерини тарк эт.
– Бу биринчисидан ҳам қийинроқ-ку! Унда мен қаерга бораман?!
– Берган ризқи билан ризқланиб, ерида яшаб туриб, Аллоҳ таолога итоат қилмаслик тўғрими?
– Йўқ, албатта. Учинчи шартни айтинг, эй Абу Исҳоқ.
– Берган ризқидан еб, ерида яшаб, шукр ўрнига итоатсизликка ўтсанг,
Аллоҳ таоло сени кўра олмайдиган жой топиб, нима қилсанг, қилавер.
– Бу нима деганингиз, эй Иброҳим? – қичқириб юборди бояги одам. – Ахир, Аллоҳ таолодан беркинадиган ҳеч қандай жой йўқ!
– Шуни била туриб, У Зотнинг амрларига бўйсунмаслик яхшими? Энди
тўртинчи шартга келсак, жонингни олиш учун ўлим фариштаси келганида,
унга: «Аллоҳга сидқидилдан тавба қилиб, итоатда бўлишим учун менга
озгина вақт бер», деб айт.
– Бунинг асло иложи йўқ...
– Тавба-тазарру учун ўлимингни озгина вақтга ҳам кечиктиролмасанг,
нажот топишдан қандай умид қиласан? Ва ниҳоят, бешинчи шарт – азоб
фаришталари сени дўзах сари етаклашганида, улар билан бирга борма.
– Кошки улар мендан сўраб ўтиришса экан!
– Шундай бўлгач, Аллоҳ таолога қандай итоатсизлик қилиш мумкин?
– Етар, эй Абу Исҳоқ, етар, – дея йиғлаб юборди бояги одам. – Мен шу
ондаёқ Аллоҳга юзланиб тавба қиламан. Ҳеч бир ишда У Зотнинг амр ва
қайтариқларидан чиқмайман!
Дилафрўз тайёрлади
“Ирфон” тақвимининг 2011 йил, 3-сонидан олинди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2