бўлганликлари маълум. Бу улуғ зот пешингача талабаларга дарс берар,
пешиндан кейин эса тижорий ишлар билан машғул бўлардилар. Бир куни дарс
пайтида масжид эшигидан кимдир овоз берди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкиб кетибди (у зотнинг мол ташийдиган кемалари ҳам бўлган)!
Имом Аъзам бир онлик тараддуддан кейин:
– Алҳамдулиллаҳ, – дедилар.
Бир оздан кейин яна бояги одам янги хабар келтирди:
– Адашибмиз, ҳазрат, чўккан кема бошқасиники экан.
Имом Аъзам бунга ҳам боягидек жавоб бердилар. Хабар келтирган одам ҳайратда қолди:
– Ҳазрат, кемангиз чўкканини айтдик, «Алҳамдулиллаҳ», дедингиз.
Чўккан кема сизники эмаслигини эшитиб ҳам, шу жавобни бердингиз. Сабаби
нима?
Имом Аъзам изоҳ бердилар:
– Кемамнинг чўкиб кетганини эшитганимда қалбимга назар ташладим. Дунё
молини йўқотиш сабабли озгина бўлса ҳам қайғуни кўрмадим. Бунинг учун
Аллоҳ таолога ҳамд айтдим. Чўккан кема меники эмаслигини билганимда ҳам
шундай қилдим; дунё молини қўлга киритиш сабабли заррача қувонч йўқ эди.
Бу сафар қалбимни дунё матосига ҳирс қўйишдан муҳофаза қилгани учун
Аллоҳ таолога ҳамд келтирдим, шукр айтдим.
“Ирфон” тақвимининг 2012 йил 2-сонидан олинди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1