( Биз билган ва билмаган "кайфият" )
“Агар мен ҳис қилаётганларимни ҳамма инсонларга тарқатилганда эди, дунёда хурсанд чеҳра топилмас эди” (Абраҳам Линкольн). Баъзи одамлар стресс ҳолатларига нисбатан юқори ҳаяжонли фаолиятга кириш, катта натижалар билан чиқиш, бир қанча вазифаларга шўнғиб кетиш билан жавоб беришади. Бу ҳолатда улар ўзларини ҳаяжонланган, озгина мулоҳазасиз ёки етарли даражада мамнун ҳис қиладилар. Баъзи одамларда эса бунинг акс ҳолати бўлади, яъни ғамгинлик, маъюсликдир. Бошқача қилиб айтганда, инсон кайфиятида иккита ҳолат бўлади. Булар мания ва депрессиядир.
Мания бу психологик ҳолатнинг нормал ҳолатидан оғишидир. Бу ўта ҳаяжонланиш, савдойилик маъноларини англатади. Бундай кайфиятдаги шахс маник деб номланади. Депрессия эса жиддий тушкунликка тушиб қолиш ҳолатидир. Агар бу кайфият чайқалишлари инсонда узоқ давом этса, бу уларнинг нормал ҳаётига маълум даражада салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳолатлар эса “кайфият тартибсизликлари” ёки “аффектив тартибсизлик” деб аталади.
Кайфият тартибсизликлари ҳақида қадимдан мулоҳазалар бўлган. Бу ҳақида манбаларда бир қанча маълумотлар берилган. Мания ва депрессия Гиппократ томонидан миллоддан аввалги IV асрда таърифланган. Милодий I асрнинг илк даврларида юнон физиги Аретаус ҳам кузатиб, бу ҳолатларнинг иккиси ҳам бир инсонда бўлиши мумкинлигини айтган.
ХIХ аср бошларида Филипп Пинел (1801) машҳур шахсларнинг депрессия ҳақида билдирган фикрларини ёзиб ўтган. Жумладан, Уинстон Черчилл ўз урушлари ҳақида гапириб, ундаги одамларни эса “депрессиядаги аҳмоқ кучуклар” деб атаган.
Кайфиятдаги депрессия ҳолатининг оқибатлари ёмон бўлиши, ҳатто ўзи жонига қасд қилишгача олиб бориши мумкин. Мания ҳодисалари эса тўсатдан бошланади. У бир неча кундан бир неча ойгача давом этиши ва қўққисдан якунланиши мумкин. Бу ҳодисанинг яққол кўриниб турувчи жиҳатлари қуйидагилар:
1. Юқори ёки жиззаки кайфият. Кайфият ўзгариши маник ҳодисаларнинг асосий ва муҳим жиҳати ҳисобланади. Одатда, бундай кайфиятдаги шахслар ўзларини жуда яхши ҳис қиладилар. Нима иш қилсалар ҳам кучли ғайрат билан қиладилар ва бу ҳолат кўпинча жиззакилик билан аралашиб кетади. Улар ўзларидаги юқори юқори ғайрат туфайли бошқа одамларни жуда суст, аҳмоқ сифатида кўрадилар. Агар кимдир уларнинг ўзларининг тутишларига ҳалақит берса ёки аралашса ўша инсон билан адоватлашиб қоладилар. Баъзиларда эса жиззакилик доминант кайфият ҳисобланади.
2. Ҳаракатнинг юқори даражаси. Бунда шахснинг жисмоний, ижтимоий ва яна бошқа жиҳатларда юқори ҳаракатчанлиги кузатилади.
3. Гапдонлик. Маниклар кўпинча баланд, тез, тўхтовсиз гапирадилар. Уларнинг нутқлари сўз ўйинларига, ноўрин тафсилотларга ва фақат ўзлари учун кулгили ҳисобланган ҳазилларга бой бўлади.
4. Хаёллар парвози. Маникларда хаёллар жуда кўп бўлади. Тез гапиришларининг сабаби улар ўзларининг фикрлари оқимига етиб олишига ҳаракат қиладилар. Нутқларида ҳам бир мавзудан бошқа мавзуга қўққисдан ўтиб кетадилар.
5. Ўз-ўзига баҳо беришнинг юқорилиги. Маниклар ўзларини жуда мафтункор, муҳим, кучли инсон сифатида кўрадилар. Бирор бир фаолиятга нисбатан аслида қобилиятлари бўлмаса ҳам улар ўзларини улкан ютуқларга эриша оламан деб ўйлайдилар.
6. Уйқусизлик. Бу кайфиятдаги одамларнинг кўпчилиги уйқуга нисбатан жуда кам эҳтиёж сезадилар. Улар тунда икки ёки уч соат ухлайдилар ва икки баробар қувват оладилар.
7. Чалғувчанлик. Маникларнинг фикрлари жуда тарқоқдир. Қачонки улар бирор бир иш қилаётганларида ёки муҳокама қилаётганларида атрофдаги бошқа нарсаларга диққатларини тез чалғитадилар. Масалан, журналларга, уларнинг муқовасига, йўловчиларнинг уст бошига ва ҳоказоларга.
8. Бемулоҳаза хулқ-атвор. Жуда кўтаринки кайфият ва ўзларига нисбатан юқори юқори ишонч, кўпинча, уларни бемулоҳаза ёки ўйламасдан ҳаракат қилишга ундайди. Масалан, эътиборсиз машина ҳайдаш, бефойда нарсаларга пулни сарфлаш. Улар бошқаларнинг қизиқишларига қараганда ўзларининг қизиқишларини устун қўядилар. Жамоат жойларида баланд овозда гапирадилар, бақирадилар, ярим тунда бошқаларни безовта қиладилар .
Кайфиятдаги тушкунлик ҳолатлари маник ҳолатларга қараганда анча силлиқ ва сокин кўринишга эга. Баъзи психологик жароҳатлар шахсни тушкунликка бирдан шўнғишига олиб келади. Ҳуруж аста-секин бошланиб бир неча ҳафта ёки бир неча ой давом этади. Тушкунлик ҳолати узоқ давом этади ва бошлангани каби секин якунланади. Маник ҳолатлар каби тушкунлик ҳолатларида ҳам шахс фақат кайфиятида эмас, балки мотивацияларида, ўйлашларида ва жисмоний функсияларида ҳам ўзгаришларга йўлиқади. Тушкунлик ҳолатлари қуйидагилардан иборат:
1. Тушкун кайфият. Деярли барча тушкун одамлар ўзларининг ҳафаликларини ёки бахтсизликларини мулойим меланхоликдан тўлиқ умидсизликкача боғлайдилар. Бу уларда ёлғизлик ёки оддий зерикиш тарзида намоён бўлиши мумкин. Бироз ёки ўртача тушкунликдаги одамларнинг нутқида йиғламсираган оҳанг бўлади. Уларнинг сўзларига қараганда, улар ўзларини йиғлаётгандай ҳис қиладилар, лекин йиғлай олмайдилар. Чуқур тушкунликдаги одамлар эса ўзларининг ҳолатларини ўзгармас деб ҳисоблайдилар. Улар ўзларига ёрдам беролмайдилар ва бошқаларнинг ҳам уларга ёрдам бериши жуда мушкулдай туюлади. Бундай фикрлаш ожизлик ва умидсизлик синдроми сифатида ҳарактерланади.
2. Кундалик фаолиятларга нисбатан қизиқиш ва завқнинг йўқолиши. Депрессия ҳолатининг асосий хусусияти бу – суст мотивациядир. Масалан, ишлаш, болаларга қараш, дўстлар билан суҳбатлашиш, киноларга бориш – буларнинг барчаси арзимайдиган, маъносиз нарсадай туюлади. Фаолиятлардан қониқмасликнинг вужудга келишига ҳаракатларнинг секин ривожи билан боғлиқдир. Масалан, ётиб телевизор кўриш, журнал ўқиш ва хоказо.
3. Иштаҳанинг йўқолиши. Тушкун инсонларнинг иштаҳалари йўқолади ва вазнлари ҳам камаяди.
4. Уйқунинг бузилиши. Уйқусизлик депрессиянинг умумий кўринишларидан бири. Жуда ҳам вақтли уйғониш ва яна қайта ухлай олмаслик бу ҳолатнинг энг ҳарактрели жиҳатидир. Яна бу ҳолатда дастлаб уйқуга кетишда қийинчилклар ёки тун давомида бир неча маротаба уйғониб кетишлари ҳам бўлиб туради. Баъзида эса бунинг акси ҳам бўлади, яъни ортиқча ухлашлари ҳам кузатилади. Масалан, кунига 14 соат ёки ундан кўпроқ ухлашлари мумкин.
5. Психомотор сусайиш ёки ҳаяжонланиш. Депрессияни шахснинг ҳатти-ҳаракатларидан ва жисмоний тоқатларидан яққол ўқиб олиш мумкин. Тушкунлик кўп толиқишдан ҳам вужудга келиши мумкин. Бу уларнинг ташқи кўринишларида ҳам намоён бўлади. Уларнинг гавдалари букчайган, ҳаракатлари секин бўлади. Имо-ишоралар ҳам жуда кам миқдорда қўлланилади. Нутқлари паст, оқсоқ бўлади. Жавоб беришдан олдин узоқ тўхтам қиладилар. Баъзида эса умуман товушсиз, донг қотиб қолишади. Жуда кам ҳолларда бунинг акси бўлиши мумкин. Бу “ҳаяжонланиш депрессияси” деб аталади. Бундай кайфиятдаги одам узлуксиз ва нотинч ҳаракат қилади. Масалан, қўлларини сиқади, асабийлашади, шикоят қилади, нолийди ва хоказо.
6. Қувватнинг йўқолиши. Депрессиядаги одамнинг суст мотиватсияси унинг қувват даражасининг камлиги билан боғлиқ. Ҳеч нарса қилмасалар ҳам улар ўзларида чарчоқ ҳис қиладилар.
7. Гуноҳ ва қадрсизлик ҳиссиётларини туйиш. Тушкун одамларни ҳаётнинг ўзигина чўчитмай балки улар ўз-ўзларини ҳам чўчитадилар. Улар ўзларидаги бир қанча хусусиятларни такомиллашмаган деб ўйлайдилар. Масалан, ақл-идрокда, жисмоний жозибада, соғлиқда, ижтимоий маҳоратларда ва бошқа соҳаларда ўзларида кўп камчиликлар кўрадилар. Уларнинг асосий шикоятлари ҳам йўқотишлар ҳақида, яъни севги, маблағ, предметлар ёки обрўдаги омадсизликлар ҳақида бўлади. Тушкун одамлар ўзларининг ҳозирги ёки ўтган омадсизликларини жуда бўрттириб юборишади. Улар ўзлари яратган муаммоларнинг исботи учун баҳона қидиришга ҳаракат қиладилар.
8. Тафаккурдаги қийинчиликлар. Депрессия ҳолатида жисмоний жараёнлар каби ақлий жараёнлар ҳам пасаяди. Тушкун инсон иккиланишга мойил бўлиб қолади. Уларнинг кўпчилиги идрок қилишда, диққатни жамлашда ва хотирада сақлашдаги қийинчилклар бўлишини айтадилар.
9. Ўз жонига қасд қилиш ёки ўлим ҳақида фикрларнинг даврий такрорланиб туриши. Уларнинг ҳиссий ҳолатларидан ҳам билишимиз мумкинки, кўп тушкун одамлар ўз жонига қасд қилиш ва ўлим ҳақида кўп ўйлайдилар. Улар ўлимни ҳозирги ҳолатларидан яхшироқ деб ҳисоблайдилар.
Маълумотларга кўра, баъзи ўта тушкун одамлар ўз жонларига қасд қилганлар. Хулоса қилиб айтганда, шахсдаги кайфият патологияси икки хил бўлади. Улар маник ва тушкунлик кайфиятидир. Уларнинг ўзи ҳам бир қанча қисмларга бўлинади. Бу ҳолатлар вақтинчалик бўлиб, маълум вақтдан сўнг нормал кайфиятга қайтишлари ёки аксинча бу узоқ давом этиб салбий оқибатларга олиб келувчи психодепрессионал ҳолатга дучор қилиши мумкин. Бу эса шахсда аффектив ҳолатни келтириб чиқаради.
Мисол учун, тонгда яхши кайфият билан турдингиз ва ҳамма буюмларингизни тартиблаб ишга ёки ўқишга йўл олдингиз. Лекин ярим йўлга етганингизда ҳамёнингизни унутиб қолдирганингизни билдингиз ва уйга қайтишга мажбур бўлдингиз. Бу сизда илк кайфият бузилишига олиб келди. Сўнг ишга кечикиб бориб раҳбарингиздан танбеҳ эшиттингиз. Кайфиятингиз бузилгани сабабли ушбу кун тартибига қўйилган режаларингизни бажарай олмадингиз. Бу сизни асаб бузилиши ҳолатига олиб келди. Уйга қайтишда эса машина янги олган кийимингизга лой сачратиб кетди ва ҳоказо. Шундай қилиб инсон бир ҳафта мобайнида турли хил кўнгилсизликларга дуч келиши мумкин. Бундай ҳолатлар шахс миясининг онгсизлик соҳасига йиғилиб боради ва инсонда турли хил асаб касалликларини келтириб чиқаради.
Бундай пайтда шахсда кайфият патологияси вужудга келиши эҳтимоли бор. Унинг олдини олиш учун қуйидагиларни тавсия этамиз:
1. Дам олиш кунларида тўйиниб ухланг.
2. Очиқ ҳавода сайр қилинг.
3. Дўстларингиз ёки яқин инсонларингиз билан кўнгил очар масканларга, масалан, хиёбон ёки боғларга боринг. У ердаги аттракционларда учинг. Бу йўл билан инсон бақириб ичидаги аламларини чиқариб юбориши мумкин.
4. Ўзингизга кўпроқ эътибор беринг. Ёқтирган таомингизни тановул қилинг.
5. Кино, театр ёки ўйин масканларига боринг.
Fifplay.com saytida o'yinning yangi sonida paydo bo'lishi mumkin bo'lgan chempionatlarga ovoz berilmoqda.
...http://goo.gl/luqwNV
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 14
qαchση tαѕhlαb ketmαуdιgαηdek.
Shυ qαdαr tez υηυtdιkι, hυddι hech qαchση
ѕeνmαgαηdek...