2018 йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили, деб эълон қилинди. Йил давомида «инновация» сўзи ишлатилмаган нутқ, ишланма ё ташаббус қолмади. Аммо инновациянинг асл моҳияти нима эди?
Ҳар қандай фойдали янгилик инновация ҳисобланади. Агар бу янгилик тижорийлашса, яъни бозорга чиқса, бу инновациянинг самарасини кўрсатади. Чунки жаҳон бозорида ҳам турли янгиликлар, ўзгаришлар жуда кўп бўлган, лекин уларнинг барчаси ҳам муваффақиятли якун топмаган. 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистонда инновацияга катта эътибор қаратила бошланганига сабаб асосан пулга бориб тақалади, деб ҳисоблайди Карнеги тадқиқотчиси, Инновацион ривожланиши вазирлиги лойиҳа раҳбари Одилжон Абдураззоқов.
АҚШдаги Harvard Business School, Колорадо давлат университети, Озарбойжон Иқтисодиёт университети битирувчиси, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиши вазирлиги лойиҳа раҳбари Одилжон Абдураззоқов Kun.uz'га инновацияларга эътибор қаратишнинг аҳамияти ҳақида гапириб берди.
Видео:TasIX
Видео:Youtube
«Бир мисол келтириб ўтаман. 2011 йилда Боку шаҳри маъмурияти такси бозорига кириш учун 1000 дона Лондон стилидаги такси сотиб олди, 1000 нафар ҳайдовчи ёллади. 20 млн доллар машина сотиб олишга, тахминан 6 млн доллар ҳайдовчиларнинг маошига кетади. Таъмир, бензин ва бошқа харажатлар билан бизнесни бошлаб олиш учун тахминан 30 млн доллар сарфланди.
«189» деб номланган, бирорта ҳам машинаси бўлмаган бошқа бир компания бир йилдан кейин такси бозорига кириб келди. Компания асосчиси ─ оддий банк ходими ўзи ҳар куни машинасида қатнайдиган иши ва уйи оралиғидаги йўналишда йўл-йўлакай йўловчиларни олиб кетишни йўлга қўяди. Узоқ масофага ҳар куни қатнайдиган машина эгалари шу усул ортида бирлашади ва компанияга асос солинади. Ҳеч қандай 30 млн долларсиз бу компания такси бозорида муваффақият қозонди. Мана бу — инновация», — дейди у.
Унинг айтишича, Ўзбекистонда ҳар бир соҳа инновацияга муҳтож. m.kun.uz/news/2019/02/05/ilm-fan-bilan-shugullanayotgan-ozbeklarni-qaytarish-boyicha-real-reja-kerak-mutaxassis
www.facebook.com / story.
...Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев