1 - дарс.
Бисмиллаҳи р-Роҳмани р-Роҳим.
Ҳаводан ҳам мухим.
Аллоҳ сизга раҳм қилсин буларни билинг!
Ислом динининг асоси ҳақида ва фундаменти ҳақида ва асл ҳақиқати ҳақида ва ҳозирги кунда кенг тарқалган
ДИНДАН ЧИҚАРУВЧИ АМАЛЛАР
ҳақида озгина эслатма.
Диққат! (КЛАСС БОСИЛМАСИН)
Энг энг аввало мусулмон киши ҳамма нарсадан олдин нимани билишлик керак?
Ислом дини энг аввало нимадан бошланади?
ТАВХИДДАН бошланади!
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ дан бошланади!
Ҳоп бу калимани ма'носи ва рукни ва шартларини мукаммал биламизми?
Эслатмамизни охиригача ӯқисангиз:
Бу калимани ма'носи ҳақида сӯнг, рукни ва шартлари ҳақида билиб оласиз. Ҳаводан ҳам мухим нарса бу.
"Калимани ма'носи":
Аллоҳдан ўзга ҳақ ма'буд йўқдир.
Аллоҳдан ӯзга ибодатга ҳақли зот йуқ
ЛА - йуқ ,
ИЛАҲА - илоҳ ,
ИЛЛАЛЛОҲ - илло Аллоҳ
Бу калима "Калмаи Тоййиб" дейилади.
Покловчи калима дейлади.
Тавхид калимаси дейилади.
Тавхид - бу Яккаҳудолик. Аллоҳни Яккалашлик.
Яни
Тавхид бу: Аллоҳни Ӯзигагина хос бӯлган хусусиятларда Аллоҳни яккалашлик
(яни Ӯзигагина хос бӯлган хусусияту сифатларда ёлғиз деб билишлик бу Тавҳиддир:
1. Аллоҳни Ёлғиз Яратувчи, дунёни Ёлғиз бошқарувчи деб билишлик.
2. Ибодатга ҳақли Ёлғиз Зот деб билишлик.
3. Исми Сифатларида Ёлғиз деб билишлик )
Калмани Рукни:
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ калимасини 2 рукни бор,
Инкор ва Исбот !
(рукн деганда тушуниладики; бу бӯлишлиги шарт бири бӯлмаса ҳаммаси йӯқ булади)
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ
Иккига бӯлинади инкор ва исбот
1. ЛА ИЛАҲА - ЙӮҚ ИЛОҲ деб бутун барча тоғутлар ботил илоҳлару уларга эргашганлар инкор қилинади, юз ӯгирилади.
(бу Инкор 1-рукни)
2. ИЛЛАЛЛОҲ - деб Аллоҳни исбот қилинади, яни Аллоҳни ягона ибодатга лойиқ Зот деб тасдиқланади.
(бу Исбот 2-рукни)
Бу рукнларни бири бӯлиб бири бӯлмаса киши мусулмон эмас.
Аллоҳ та'ала айтади :
"Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро) ҳақ йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким тоғутга кофир бӯлиб (юз ўгириб), Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир."
Бақара сураси 256-оят.
Оятдаги ӯхшашликни қаранг
"Ла илаҳа иллаллоҳ" сӯзи билан.
Бу калимада ҳам биринчи инкор қилиш келади:
"Ла илаҳа"- Йуқ илоҳ деб инкор қилиниб, ботил илоҳлардану, тоғутлардан юз ӯгирилади ва сӯнг "Иллаллоҳ" - илло Аллоҳ деб Аллоҳни яккаланади.
Оятда ҳам : аввало "Тоғутга кофир" бӯлишга буюрилди ва сӯнгина Аллоҳ та'ала Ӯзига иймон келтиришга буюрди.
Оятдаги мустаҳкам ҳалқа нима, яни ушлайдиган нарса деб нима назарда тутилган? Пайғамбаримиз айтганларки Ислом деганлар (тавсирини ӯқинг).
Диққат қилинг Аллоҳ та'ала оятда ҳеч узулмайдиган мустаҳкам ҳалқани махкам тутишликни, 2 нарсага шарт қилиб боғлаяпти: аввал "Тоғутга кофир" бӯлишга ва сӯнг Аллоҳ та'ала Ӯзига иймон келтиришни иккинчи зикр қилиб "Аллоҳга иймон" келтирса деяпти.
Демак икки шарт бӯлишлиги шарт. Аввало тоғутга кофир бӯлинади сӯнгина иймонга келинади.
Қалбни ботил ақидадан тозаланади, ширк куфрларни билиб ширклардан тозалайди тавба қилиб, тоғутлардан юз ӯгирилади шундагина Аллоҳга иймон фойда беради, шундагина тоза қалбга
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ мустаҳкам ӯрнашади,
шундагина қалбга иймон кириб мустахкам ӯрнашади.
Демак бир шарти бӯлиб иккинчиси бӯлмаса яни тоғутдан юз ӯгирмаса Исломни ушламаган дегани.
Бу икки шарт Исломнинг асоси хисобланади, барча пайғамбарларнинг юборилишидаги асосий мақсади бу икки нарсадур "тоғутга кофир бӯлиш ва Аллоҳга иймон келтириш".
Аллоҳ айтади:
" Аниқки, Биз ҳар бир умматга: «Аллоҳга ибодат қилинглар ва тоғутдан (ботил илоҳлардан) йироқ бўлинглар», (деган ваҳий билан) бир пайғамбар юборганмиз."
Нахл сураси 36-оят.
Биз томонларда фақат Аллоҳга иймон лекин иккинчиси йӯқ, яни тоғутга кофир бӯлиш, бу дегани исломни ярми йӯқ дегани, пайғамбарларни асосий мақсадни йӯқга чиқарди дегани
Наҳл сураси 36-оятни эсланг.
Кимда Аллоҳга иймон бору тоғутдан инкор бӯлмаса, тоғутга кофир бӯлмаса бу Аллоҳга бошқани шерик қилган бӯлади, иймони йӯқ мусулмон эмас, намоз ӯқиб, кӯп ибодат қилса ҳам кофирдур. Ширк аралашган иймон иймон эмас. Исломни ҳам сахих бӯлиш шарти бор, намозни сахих булиш шарти таҳорат бӯлгани каби.
Барча саҳобалар ва сӯнг келган барча аҳли суннат уламолари шу фикрга жамлашган (ижмо қилган)
Бу икки асосдир.
Кимда бу 2 асосни бири бӯлмаса яни Аллоҳга иймон бору тоғутга кофир бӯлмаса пойдевори қийшиқ уй қулаганидек
Исломи қулаган бӯлади.
Ширк аралашган иймон иймон эмас ширк бор қалбда нажосат бор дейилади, иймони йӯқ киши мушрик дейилади, кофир дейилади.
Мисол:
Бир тоза идиш балчиқ, ёки қӯпол айтганда нажас, сийдик билан булғаниб қолса тоза сув солишдан аввал идишни яхшилаб топ тоза қилиб ювиб кейин солинади-ку, агар тозалаб ювилмаса сув солишни фойдаси йӯқ идиш тоза дейилмайди сув солинса сув яроқсиз бӯлиб ҳидланиб тураверади, ҳудди шундай инсонни қалбида ширк бор бӯлса қалб нажас ҳисобланади:
Аллоҳ тавба сураси 28-оятда
"мушриклар нажасдур" деган.
Ширкларни яна тушунтирамиз.
Демак энг аввало киши куфр ширклардан, ботил ақидалардан қалбни тозалаб олишлиги керак, барча тоғутга кофир бӯлиб, тоғутларни инкор қилиб, ширкдан ва ширк ахлидан бароат қилиб, яни йироқ бӯлиб юз ӯгириб, кофиру мушрикларни такфир қилиб, яни кофир билиб, уларга нафрат қилиб, улардан сафини ажратади шундагина мусулмон ҳисобланади.
Барча саҳобалар ва сӯнг келган барча аҳли суннат уламолари шу фикрга жамлашган (ижмо қилган)
Бу икки асос тоғутга кофир бӯлиш ва Аллоҳга иймон келтириш.
Кимда бу Ислом асосидан бири ёки иккиси ҳам йӯқ бӯлса пойдеворсиз уйдек, томирсиз дарахтдек, тахоратсиз намоздек.
Намозда тахорат бузулса намоз ҳам бузулганидек -- кимда бу шарт бузилса Исломи ҳам бузилади, диндан чиқади.
Бу буюк илмга диққат қилинг.
Тоғут ӯзи нима? Мусулмон киши тоғутга қандай кофир бўлади? Кейинги бетларда ӯқинг жуда керакли мухим масалалар.
Комментарии 3
Аллоҳ барчамизни тӯғри йӯлга ҳидоят қилсин.
Саломат бӯлинг