Мен кетаман бир кун сиздан олисга,
Бағри дилингизни бе ун тиғлайсиз.
Дардли шеърлар ёздим мен фақат сизга,
Ҳали шеърларимни ўқиб йиғлайсиз.
Ситамларда ёндим ёндим бе армон,
Сизни эслаганда ҳар лаҳза ҳар он,
Шеърларимдан ўқиб бўласиз ҳайрон,
Ҳали шеърларимни ўқиб йиғлайсиз.
Афсусларга кўмиб кетаман сизни,
Андуҳларга кўмиб кетаман сизни,
Қонларга тўлдириб бу қаро кўзни,
Ҳали шеърларимни ўқиб йиғлайсиз.
Виждонингиз бўлса қийналар шунда,
Уйқу келмай азоб чекасиз тунда,
Шунда билиб оларсиз айб кимда,
Ҳали шеърларимни ўқиб йиғлайсиз.
Баҳорни кутманг ҳеч келмайди баҳор,
Сиз учун баҳор ҳам бўлади сароб,
Ҳар лаҳзаси сизга беради азоб,
Ҳали шеърларимни ўқиб йиғлайсиз.
Мен ҳам бахтим топиб кетарман бир кун,
Юлдузларга тўлар ўша қаро тун,
Сизга атаб шеърлар ёзганим учун,
Ҳали шеърларимни ўқиб йиғлайсиз.
Шералижон Хамроев Шоир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев