Гоҳи борман, гоҳи ғойибман,
Излаб излаб толмасанг бўлди...
Бир ғалати, бир ажойибман,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Ишваларинг қилиб атайин,
Очиласан гулдай кун сайин...
Ҳатто ўзинг сезиб сезмайин,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Пинхонгина турсада сирлар,
Яқин кўнгил деган манзиллар...
Бир куни чин бўлиб ҳазиллар,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Паривашлар бўлолмас санча,
Кўнглинг олмоқ азоби анча...
Севмайман деб онд ичиб қанча,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Эх куйдирган ёзларингдан сўнг,
Адо қилар нозларингдан сўнг...
Минг бор эътирозларингдан сўнг,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Жисминг забон, руҳинг жонимда,
Ҳаёлларинг юрар ёнимда ..
Энди умид узар онимда,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Севдим десам айландим ёвга,
Ўлжа бўлдим сен чиқдинг овга...
Аммо бергинг келмай бировга,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Севсанг борман, йўқса ғойибман,
Кетсам излаб толмасанг бўлди...
Бир ғалати, бир ажойибман,
Мени севиб қолмасанг бўлди...
Шералижон Хамроев Шоир
Тел +79999751161
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев