%%%%%%%%%
Ш.Мирзиёев билан ўтмиш саргузашти.
2 қисм.
Президент асир олинди.
Президент қароргоҳи дарвозасида турибман.Машинам номеригага кўзи тушган дарвозадаги кузатувчилар мени тез ичкарига ҳайдашимни ишора қилишди.Ичкаридаги соқчи ва бошқа хизмат ҳодимлари ҳам машинамга йўл кўрсатиб туришарди. Президент вертолёти ёнигача машинада бордим.
Зум ўтмай овчи либосида Шавкат ака кўринди.
Шавкат ака : Кеч қолдингиз...Кеча сизга овга чиқишимизни айтгандим ку.Вертолётга ўтиринг...Вақт зиқ олти соатдан кейин қайтишимиз керак.
Мен :Худо ҳоҳласа денг Шавкат ака(гапим кескинроқ тегдими менга қараб қўйдилар.)
Вертолётга ўтирган онимиз ҳавога кўтарилди.
Оббо мўъжизавий кукун ёнимдалигига у зоти шарифга юқоридан гапириб юбордимку.Нима бўбди? Агар мендаги нарса Шавкат акада бўлганидами "Путин бегом ко мне"деб юборардилар. Шавкат акамиз е..."Олти соатдан кейин қайтар" эмишлар.Олти соат ўтгач кукуннинг қудрати билан қаерда бўлишингизни ҳатто ўзим ҳам билмай турибману.
Шавкат ака : Кайфиятингиз сустга ўхшаябими Санжарали?
Мен : Кайфиятим сизни қизиқтираётгани ғалати ку Шавкат ака.
Шавкат акага "Олти соат милтиқ кўтариб кийикнинг кетидан пойлаб юрганимдан,олти соат кира қилганимда рўзғорни кам катагини тўлдириб олардим."дегим келдим ю,индамадаим.Бу гаплар ҳаёлимдан ўтган заҳотиёқ тилимни тишлаб қолдим. Тушимнинг дастлабки бобларидан таниш ўқувчим, Шавкат акада фикр ўқиш қобилияти борлигидан хабари бўлса керак.
Ш.М : (жилмайиб) Кайфиятни туширманг.Олти соатда топадиган кира пулингизни мен бера қолай.
Мен : Кафангадо бўласиз Шавкат ака.
Ш.М : Йўғ е...Олти соатда шунақа кўп топасизми?
Мен : Пулини ёлғиз каминага эмас, эрта ю кеч қора терга ботиб,кирада юрган юзминглаб зиёлиларгаям тўлашни ўйлаб қўйинг.Шу кичкина вазиятда ҳам сизга ишониб бўлмаяди... "Кира қилаётганларга икки уч йил тегма" деб қўясиз у, бу ёқда мажбурий ижроингиз билганларини қиб ётибди.
Ш.М : Эрталабдан Қўқон гармдорига тўйганмисиз дейман...
Мен : Шавкат ака...Фожеангиз шунда ки...Юртингиз ич этидан емирилиб соб бўлаётганини кўриб билиб турсангизда чорасиз қолгансиз.Яна ҳеч нима бўлмагандек мендек бир киракашни ишидан қолдириб ўзингиз билан бирга овга олиб кетябсиз. Бу ҳам етмагандек "мана кўриб қўй бор гапингни юзимга айтишингга қўйиб берябман"фикрни менда туйдирмоқчи бўлябсиз.Шу қилиғингиз Ислом Каримовга жуда тортиб кетябди.
Ш.М : Қизиқ...Бугунги сўхбатимизда ўзим сиздан гапларингизни пардасиз,кескин,фикрингизни бор залвари билан юзимга шарт шурт айтишингизни сўрамоқчи эдим.
Шу чоқ биз учаётган вертолёт атрофида бошқа вертолетларнинг аввал ҳунук гулдираган товуши,кейин эса тўрт вертолётнинг ўзи пайдо бўлиб бироз таъқиб қилиб кейин бизни қуршаб олишди.Уларни мен Президентнинг қўриқчи вертолётлари деб тасаввур қилдим.
Негадир Шавкат акани ранги ўзгариб кетди.
Мен : Тинчликми Шавкат ака?
Ш.М : Тинчлик эмасга ўҳшаябди...
Шу чоқ ташқаридаги вертолётлардан бири учувчимиз тарафга вертолётини йўналтириб президент вертолёти учувчисига қарата ўқ узиб уни ҳалок қилди.Шавкат ака ўзини шошиб учувчи ўрнига ўтириб вертолётни бошқаришга тушди.Табиатан кучли ҳаяжонга бериладиган одамман.Довдираб қолдим. Нима қилишимни билмай гаранг бўлдим.
Ёдимга кукун келди.Шавкат акани ёнига бориб кукунни олиб иккимизни устимиздан сочмоқчи бўб энди шишани ичини очмоқчи бўлганимда,кукун оқ рангда эканини кўриб қолдим.Э э э ахир бу ҳозирги даврга қайтиш учун ишлатиладиган кукун ку.Қизилини сочиш керак.Қизилини қўлимга олганимда Шавкат ака вертолётни осмонга тиккасига қарата учира кетди.Қўлимдан иккала шишадаги кукун тушиб кетди.Шишалар вертолётнинг дум тарафига думалаб кетди.Ўлмас Кашшейнинг жони тухум ичидаги игнадаги каби,гўё Шавкат ака иккимизни жонимиз шу шишаларга жойлашгандек мен ҳам думалаб сумалаб шишалар тарафга бориб уларни олдим.
Ш.М : (таҳликали овозда) Вертолётнинг дум қисмида қурол бор.Ўша ерда қуролдан ўқ отишга дарча бор.Нега довдирайсиз югуринг.(сонияли сукут) Кечикдик ...Тамом...
Етти саккиз душман вертолёти бизни тўрт тарафдан устимиздан ҳам остимиздан ҳам қуршаб олганди.
Мен : Булар ким?
Ш.М : Террористлар.
Мен : Қўйинг е Шавкат ака...Террористлар бизни бошига уришадими?("Дада демайман" асаримдаги сўз ёдга келди) "Террорист деган махлуқ Ўзбекистонда бир ҳафта юрса кафангадо бўб,пайпоғини дастрўмол қиб кўтариб юради."
Ш.М : Оғир вазиятда ҳам одам ўзини йўқотмай, юморга мойил бўлгани яхши.(вертолётдаги аллақанд айтугмаларни босаркан)Лекин вазият ҳозир ниҳоятда оғир.Ўта иложсиз аҳволда қолдик.(ким биландир боғланиб) Навигация қидирув радарлари учун сигнал юбораман.
Бошқа сўз хабар айтишга Шавкат акада имкон қолмади.Террористлар вертолётимизни ўққа тута бошлашди.Вертолётни ерга қўндириб таслим бўлишдан ўзга чора қолмади.
Шавкат ака иккимизни қўлларимизни орқага қайириб кишан билагузук тақишгач ўзимдан жаҳлим чиқиб кетди.Саросимада ваҳимага тушиб қизил кукунни ишга солишни мутлақо унутибман.Эҳ аттанг...Ахир кукун ёрдамида Шавкат акани осонгина қутқариб олишим мукин эди ку.Ёлғиз Шавкат акага эмас,бутун халққа панд бердим.Мамлакат Президентини реал ҳимоя қила олиш имконим бўла туриб эплолмадим.
Иккимизни қайсидир тим қоронғу ҳонага келтириб ташлашда. Шавкат акани юз кўзи мутлақо кўринмайди.Фақат у билан ёнма ён туртиниб ўтирганим,Шавкат ака эканини фаҳмлаб турибман.
Ш.М : Бугун сизни чақириб жуда хато қилибман.Ҳужум уюштирилиш ҳақида маълумот бор эди ю,лекин мутлақо ишонмаган эдим.
Мен : Сизни асир олишга арзийдиган сабаб бормиди?
Ш.М : (ўйланиб) Қайдам...Бугун Туркманистонга учиб кетишим керак эди.Ўша сиз ва сиз каби зиёлилар порталда берган"Марказий Осиё мамлакатларини ягона давлат сифатида бирлаштириш" фикрингиз мени ҳам неча ўн йиллардан бери ўйлантирарди.
Мен : Барча ҳур фикрли зиёлилар нияти шу.
Ш.М : Биринчи Президентлик кунимдан бугунга қадар шу муаммо ҳақида бош қотирардим. Қўшни давлат раҳбарларига зимдан ишоралар қилардим.Бугун шу ҳақда Қурбонгули маслаҳатга чақирган эди.Санжарали...Шу ҳақда фикрингиз,бирор таклифингиз бўлса билмоқчи бўб сизни чақирган эдим.
Ҳозир эса сизни шу аҳволга солиб қўйганимдан минг афсус чекиб ўтирибман.
Нега бугун қўриқчиларсиз овга чиқишни ҳоҳлаганимга ўзим ҳам ҳайронман.Нега қўриқчилар бошлиғи бунга қаршилик қилмади. Тўғри биз ов қиладиган худудда ташқи қўриқлаш пухта йўлга қўйилган.Демак сотқин ичкарида бўлябди.
Мен : Шавкат ака шундай тиғиз пайтда бу муҳокамага арзийдими?Агар қўлларимни бўшатиш иложини топсак бас,қутилиб кетишимиз ҳеч гапмас.
Ш.М : Бўлмағур гапни қўйинг.Яхшиси ухлайлик...Эртага нима қилиш кераклигини ўзлари айтишади.Агар унгача ўлдириб юборишмаса...
Мен : Майли...Барибир мени ҳам ҳозир калламга тайинли гап келаётгани йўқ...(сукут) Шавкат ака...Мабодо сиз хуррак отмайсизми?
Ш.М : Ўзингизчи?
Мен : Қаттиқ чарчасам, ҳиёл хуррак отишим мумкин.
Ш.М : Ҳозир қай даража чарчагансиз?
Мен : Ҳозир итдан баттар чарчаганман.
Ш.М : Унда бугун,Худо икки карра мени урибди да.(кулишдик)
Негадир шу тобда кайфиятим кўтарилди.Сабабини ўзимча изоҳлаб кўрдим.Президент билан суянишиб ўтирибмиз. Иккимизнинг аҳволимиз бир ҳил ночор.Тўғри менда ку кукун бор.лекин ундан ҳозир фойдалана олмайман.Шундай бўлса да унча ҳафа бўлмаслигим керак.Чунки нариги дунёга кетадиган бўлсам ҳам, ёлғиз эмас,энг эътиборли одам ҳамрохим. Афсус шунча обрў эътибор увол кетябди.Чунки уни ташқаридан ўзим томоша қилиш имконим йўқ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев