Ш.МИРЗИЁВ БИЛАН УТМИШ САРГУЗАШТИ.
(6 боб)
1 қисм
Мўъжизавий кукун
Бу кун президент сухбатига мени яна чорлади. Шаштим паст . Қизиқ,давлат раҳбари чақириб турсаю кайфиятсиз бўлсам.
Миямнинг қай четида ширачдек ёпишган ишончсизлик "Шавкат акангга ишониб овора бўлма Бунисидан ҳам ҳалқ кун кўрмай қора меҳнатда солиқ тўлаш билан умри ўтиб кетади"деган ўй бутун ҳаёлимга зуғум ўтказмоқчидек.
Тушкунлик гирдоби хаёлимни сарсон қилаётган чоғ баланд кўркам бўйли 18 20 ёшлар чамаси қиз машинамга қўл кўтариб тўхташимга ишора қилди.
Тўхтадим Қиз қаерга боришини айтмай миқ этмай машинага ўтириб олди.
Қилиғига яраша жавоб қабилида,мен ҳам гўё автобус ҳайдовчиси каби миқ этмай машинани ҳайдаб кетдим .Анчагача соқов кишилардек кетавердик. Ойна орқали юзига қараб қўйдим.
Юрагим аллақандай ёқимли алағда бўлди.Чеҳрасидаги нурли маъсумалик ҳуснига янаям кўрк берарди.Сағал кам икки метрлик барзанги ўғлимга жуда мосдек туюлган қиздан уй манзилини сўрагим келди.
Қиз : Сизга келин бўлиш ниятим йўқ.
Ақлим лол қолиб юзига қарасам орқа ўриндиқда қиз ўрнида хаждан келган кишилардек оқ либосли мўйсафид ўтирарди.
Бу эркакнинг жодугарими нима бало деган ҳаёл ўтди.Ҳайратдан бироз ўзимга келгач.
Мен : Айтингчи шу асл қиёфангизми? Ё ҳали кўп тусланасизми?
Мўйсафид ишни шартта хал қиладиган тадбиркорлардек гапни индоллосига ўтди.
Мўйсафид : Манави икки шишачани олинг.Қизил кукунли шишани очиб ўтмишнинг қайси даврига бормоқчи бўлсангиз,ўшани айтингда шеригингизни қўлидан тутиб кукунни устигиздан сочинг . Иккингиз биргаликга истаган ўтмишингизга тушасиз Қайтиш истаги туғилса мана бу оқ кукунни устингиздан сочсангиз бас ўз даврингизга қайтасиз.
Бу мўъжизага нега сиз муносиб топилганингиз, мақсадимиз нима эканини сўраб ўтирманг .Фикримизча сизни ўта безовта қилган бир инсонни, ўзгаришини ҳаммадан ортиқ сиз истадингиз деб билдик. Тез орада буни кимга ва нима учун қўллаш зарурлигини иккиланмай била оласиз.Энди машинани тўхтатинг тушаман.
Ота оналаримиз пул бўлган жамиятда яшаётганим сабаб мўйсафидга "Бунга қанча берай?"деб чўмтак кавлаётсам мўйсафид машинадан тушиб анча нарида бўб қолган экан.Пул ҳақида баланд сўзлагани уялдим.Камина эҳтиёткор одам. Мўйсафид ғойиб бўлмасидан эҳтиёт шарт сўрадим.
Мен : Тақсир шиша идишлар синиб қолиши бор. Буни пласмасса идишга солсам ачиб айниб қолмайдими? Табиий ҳусусиятини йўқотмайдими?
Мўйсафид эртакдаги кўринмас одамдек ғойиб бўлди.Тушкин кайфиятим икки карра кўтаринкиликка ўзгарди. Аввало мўъжизавий кукунга эга бўлганим,қолаверса бу текинга қолди.
Дастлаб Каримов,навбати билан эстафетани олган Шавкат ака даврида қулоққа энг ёқимли ,ҳар эшитганда киши ўзини бахтиёр сезадиган сўзлар биласизми нима? Бу "бепул","арзон","нася", "текин", "хайри худойи" "фийсабиллох"каби сўзлар.
Беқиёс қудратга эга бўлиш,одамни васваса қилиб не кўйга солмайди дейсиз. Қўлимдаги кукун билан "мана мен" деганга таъсир кучи ўтказиб, измимга буйсиндиришим мумкин. Шу дамда ўзимни шундай ҳайбатли сезябманки,гўё мен Гулливер бўлсам Трамп Путин Меркелл деганлари қаршимда лилипуддек майда бўб кўриниб кетябди. Имомали,Қурбонгули,Шавкат акалар эса гўё , лупа тутмасам улар кўз илғамас зарралардек бўб қолишган.
Вақт ғанимат Хўш? Кукун ку менда Иккинчи номзод ким бўлди? Ким бўларди бу номзод шубҳасиз Шавкат Миромоновичнинг ўзларида.
Энди гап Шавкат ака билан тарихнинг қайси даврини танлаш қолди ҳалос.
Хўш қайси даврга тушсак экан?
Борди ююю... Амир Темур салтанатига саёҳат қилсакчи?
Тимур Курагонийдан Шавкат ака бир икки сўкиш эшитиб қайтса, банияти шифо бўлармиди?
Йўқ топдим...Ким нима деса деяверсин...Еттинчи аср Пайғамбаримиз Мухаммад Алайхиссаломнинг даврларига,ёнларига бориб қолиш керак..
Оҳ оҳ оҳ...Бу не бахт!!!
Бизнинг Президентдек омадли лидер топилмаса керак. Пайғамбаримиз саҳобаларидан бири бўб,Шавкат ибн Миромон розиоллоҳу анҳу тимсолида Исломни дунёга таратиш қайда ю. Халқни қулоғига чўзма лағмон иладиган президент бўлиш қаёқда.
Ўша даврга етиб, инсониятнинг энг асл.энг буюк сиймоси ёнида бирга юришдек бахтдан ортиғи бор,деб ким айта олади.
Ниятларим ниҳоятда зўр...Ҳали кўрарсиз.,Кимсан Ҳазрат Алидан қиличбозлик сирларини ўрганиб,Бадр,Ухуд, Хайбар,Хунайн,Хандақ ғазотларида жангга кириб мушриклар энасини Учқўрғондан кўрсатамиз. Давримизга қайтгач Уруш Ветерани сифатида унча мунча имтиёзгаям эга бўлармидик...
Мухаммад Соллолоху Алайхи Вассаломнинг 9 та хотинлари бўлгани рост экан.,тарихдан бизгача хабари келмаган балки бошқа қиз фарзандлари ҳам бўлгандир.Шундай бўлиши ям мумкинку.Нима бўбди...Расулиллохнинг изни билан бир қизларини Шавкат ака,яна бир қизларини мен ҳалоллаб никоҳлаб олсак нима, куёвликка иккимиз арзимабмизми?Эҳ ээ...Ҳазрат Али ибн Абу Толиб,Ҳазрат Усмон ибн Аффонларга Шавкат ака билан тўрттовимиз божа бўб,Саиди Пайғамбарга суюкли куёвлар бўб олсак борми, ҳозирги президентлик даврига Шавкат акани бульдозер билан ҳам қайтариб бўлмасди.
Ҳаёлимга кутилмаганда лоп этиб бошқа ажиб фикр келди ки. Қувончдан қичқириб юборай дедим.
Минг афсус,минг афсус... Пайғамбаримиз, уларнинг аҳли байтлари,чориёрлари,саҳобаларини тирик ҳолларида зиёрат қилишдан ҳам зарур бошқа бир давр бор экан.Шавкат акани айнан ўша даврга олиб боришим зарурлигини англаб қолдим.
Шу ўй ҳаёллар оғушида Президент қароргоҳига етиб борганимни сезмай қобман.
(давоми эртага)...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев