БУГУНГИ КУНДАГИ АЁЛЛАРНИНГ ЖУДА КАТТА КАМЧИЛИГИ НИМА?
Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Бугун аёллар она-ку бўладилар. Бироқ уларга болаларни қандай тарбия қилишлик маълум бўлмайди. Бу бечора ўзи тарбия топмаган бўлади, фарзандларига қандай тарбия беради. Бугун айнан шу асосий сабаб туфайли бизнинг муҳит, жамиятда болаларнинг тўғри тарбияси бўлмайди.
Бир вақтлар шундай эдики, оналар болаларни яхши тарбия қилиш учун жудаям кўп ҳаракат қилар эдилар.
Бугунги кунда мен фарзандимни Аллоҳга иймонли қиламан деган бирор аёл борми? Мен эртаю кеч таом егизаётиб фарзандимга ҳар ҳолатда рост гапиришлик керак деб тарғиб қиламан деган бирор аёл борми? Бу нарсаларга эътибор қилинмайди.
Ота бироз насиҳат қилса, она ўша заҳоти “катта бўлса, яхши бўлиб қолади” дейди. Ваҳоланки, болаликнинг ёмон одатлари, катта бўлганда ҳам йўқ бўлмайди. Бугун тарбия бўлмаслиги сабабли фарзандлар улғайганда, худди гуноҳдан нафрат қилинганидек, оталаридан нафрат қиладилар.
Бир вақтлар шундай эдики, аёл бомдод намозини ўқир эди ва фарзандини кўксига олиб гоҳо ёсин сурасини ўқиётган бўлар эди, гоҳо воқеа сурасини ўқиётган бўлар эди. Ўша вақтда боланинг қалбига Аллоҳнинг нурлари тушаётган бўлар эди. Бугун тонг вақтида боласини бағрига олиб Қуръон ўқийдиган ўша оналар қаерга кетдилар? Бугун эса қуёш чиқиб бўлди, бироқ бола ҳам ухлаб ётган бўлади, она ҳам ухлаб ётган бўлади.
Шом пайтида болани она бағрига қўйди. Бир ёқдан кўксига тутиб сут эмизяпти, шу билан бирга ўтирганча телевизорда драма (сериал) томоша қиляпти.
Эй, Она! Қачонки, сиз драма (сериал)да номаҳрам эркакларни томоша қилсангиз, мусиқа эшитсангиз ва гуноҳ иш қилсангиз ҳамда бундай ҳолатда болага сут эмизсангиз, у ҳолда айтингчи, сизнинг фарзандингиз қандай қилиб Жунайд Боғдодий бўлади? Айтингчи, бундай ҳолатда сизнинг фарзандингиз қандай қилиб Абдулқодир Жийлоний (қандай қилиб Имом Бухорийлар,Термизийлар) бўлади?"
Ўзимизни ўнглайлик!
Termiziy.uz
манба
Мы используем cookie-файлы, чтобы улучшить сервисы для вас. Если ваш возраст менее 13 лет, настроить cookie-файлы должен ваш законный представитель. Больше информации
Нет комментариев