Қаҳвахонага бир одам ит этаклаб кириб келди-да, ўша ердагилар билан итининг гапира олиши тўғрисида баҳс боғлади. Аммо ит гапирмади. Ҳалиги одам ҳамманинг кулгисига қолиб, қаҳвахонани тарк этди. Йўл-йўлакай у итига деди:
— Сен туфайли бир дунё пул ютқаздим! Нимага гапирмадинг ўзи?
— Хўжайин! — жавоб қилди кўппак. — Эртага сиз билан баҳс боғлайдиганлардан қанча пул ютишингизни тасаввур қиляпсизми?
* * *
Уй эгаси эрталаб ҳовлига чиқса, дарахтда «Запорожец» осилиб турибди. Бир нотаниш эркак дарахтга суянганча сигарет чекаяпти.
— Нима бўлди? Нега бу машина менинг дарахтимда осилиб турибди?
— Қулоқ сол, мен бу машинани сотиб олаётганимда, бензинни кўп ейди, йўлда кетаётиб тўсатдан бузилиб қолиши ҳам мумкин деб огоҳлантиришганди. Аммо ярамаслар итдан қўрқишини сир тутишган экан.
* * *
Аэропортдаги эълондан:
— Компаниямиз янги хизмат турини ташкил этди. Энди барча васиятномаларингизни самолётимиз ҳавога кўтарилмасдан туриб салоннинг ўзида расмийлаштирамиз!
* * *
Қизалоқ кекса бобосидан сўради:
— Бобожон, каллангиз нега бўм-бўш?
* * *
Беш яшар боланинг микроб тушмаслиги учун онаси тозалаб ювди. Фақат қайнаган сув ичиши кераклигини, микроблардан сақланиши лозимлигини тайинлади. Шунда бола онасига деди:
— Ойи, биласизми катта бўлгач, нима қиламан?
— Нима қиласан?
— Тўйиб микроб ейман.
* * *
— Ойи, учганда қандай ҳолатга тушишимни унутиб қўйдим.
— Сен ҳеч қачон учмагансан-ку!
— Нега учмас эканман? Ўзингиз «Сени лайлак олиб келган» дегандингиз-ку!
* * *
Беш яшар болакай онасига деди:
— Ойи, катта бўлсам, мениям қизим бўлади. Уни эрталаб боғчага ўзим олиб бораман. Ундан кейин сиз мени мактабга олиб бориб қўясиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев