Кийналсанг соғинчдан, чўзилса кунлар,
Ҳижронлар зарбидан оғринган бўлсанг,
Қуш бўлиб, ё бўлиб капалак, тунлар,
Тушингга кираман соғинган бўлсанг.
Севгилим - мени деб ютма бунча ғам,
Сенданда ортиқроқ соғиндим мен ҳам.
Чорласанг, ёнингга боролмасам ҳам,
Тушингга кираман соғинган бўлсанг.
Орамиз кўп йироқ, олис масофа,
Кунглимиз яқин-ку шундай бўлсада.
Жонгинам - сен мендан бўлмагин хафа,
Тушингга кираман соғинган бўлсанг.
Кўрасан, бу кунлар ўтар бир пасда,
Юрагинг қийнама, етмагин хаста,
Ороминг бузмайин, сездирмай, аста,
Тушингга кираман соғинган бўлсанг.
Сен деб хафалашиб қолдим дил билан,
Овутолмаяпман ҳеч бир йўл билан.
Қўлимда бир даста атиргул билан,
Тушингга кираман соғинган бўлсанг.
Ой чиқди осмонга, кун ботаётир,
Менга айтадиган гапларинг кўпдир..?
Кўзларингни юмиб, бир зум кутиб тур,
Тушингга кираман соғинган бўлсанг.....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2