▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️▪️
Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Аллоҳнинг бандаларидан бир банда :
🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
“Я роббий лакал ҳамду кама янбағий лижалали важҳика ва аъзийми султоник”
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸
Таржима:
«Эй Аллоҳ юзингни улуғлигича, салтанатингни буюклигича, Сенга ҳамду Сано бўлсин.» деди.
🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹🔹
Бу калимани икки фариштага (савобини ёзиш) жуда қийин бўлди.
Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар. Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб, :
“Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада :
“Бандам нима деди” деди.
Икки фаришта :
“Эй Роббимиз у :
“Я роббий лакал ҳамду кама янбағий лижалали важҳика ва аъзийми султоник”.
Шунда Аллоҳ таоло иккисига :
“У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”.
(Ибни Можа ривоят қилган).
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев