Метиндан мустахкам вафоси ахти.
Онадир шу унинг энг буюк бахти.
Сабрли бўлади муслима Аёл.
Бошидан ёғилса маломат тоши.
Ёрига йўқолса ишончи хохши.
Юзини ювсада кўздаги ёши.
Сабрли бўлади муслима Аёл.
Номардлар чалсалар оёқларидан.
Халоват топсалар қийноқларидан.
Мадори қуриса фироқларидан.
Сабрли бўлади муслима Аёл.
Орзуси айланса армонларига.
Севгисин топшириб хижронларига.
Там бериб яшайди замонларига.
Сабрли бўлади муслима Аёл.
Ғурури тоғдан ҳам мағрурдир билинг.
Аёлми? хурматин жойига қўйинг.
Ожиза демангиз чинг дилдан севинг.
Юзидан ёғилар ибо ва хаёл.
Сабрли бўлади муслима Аёл.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев