Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига бир аъробий келди ва гуноҳининг кўплигини айтиб йиғлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ушбу муборак дуони ўргатдилар.
Аллоҳумма мағфиротука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий.
Аъробий уни жону дилдан уч марта ўқиди. Шундан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Тур ўрнингдан, Аллоҳ сенинг барча гуноҳларингни афв қилди", дедилар.
Шу боис барча саҳобалар ва авлиёлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган бу дуони ҳар куни тонгда ва оқшом уч мартадан ўқиганлар.
Унда Аллоҳнинг чексиз раҳмати илоҳийси зикр қилиниб, гуноҳларни кечириши сўралмоқда.
Гарчи банданинг гуноҳи жуда кўп бўлса ҳам, Аллоҳнинг раҳмати уни ўраб олади.
Дуода:
"Мағфиротука авсау мин зунубий" бирикмаси келади.
Яъни, Аллоҳнинг мағфирати банданинг гуноҳларидан жуда кенглиги айтилади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гуноҳидан кўп нолиган аъробийга ўргатган машҳур дуоларининг маъноси бундай:
"Ё Аллоҳ, Мағфиратинг гуноҳларимдан кенгдир. Менинг умидим амалимдан эмас. Сенинг раҳматингдандир".
Банда доимо солиҳ амал қилиш билан бирга Аллоҳнинг бу чексиз раҳматига суяниб, гуноҳларининг афвини тилаши керак.
Зеро, бу муборак дуо ҳам ҳар бир мусулмон киши ҳар доим ўқиши керак бўлган нодир ва қимматли дуолардандир.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1