Қуёш тиғидаги аёллар,
Етти қават ўраб рўмоллар.
Ер чопади оёқда этик,
Қуёш тиғидаги аёллар,
Болам-чақам орзу-хаёллар.
Дарслардан сўнг борардим ёвон,
Онажоним кўрай деб омон,
Куни бўйи чарчаган ёмон,
Қуёш тиғидаги аёллар,
Рўзғорим деб сурар хаёллар.
Қўлингиздан олсам кетмонни,
Оқламоқчи бўлиб туз-нонни,
Дердинг: -болам яшаш осонми?
Қуёш тиғидаги аёллар,
Уйим- жойим орзу-хаёллар.
Йиғим-терим бошланса борми,
Пахта териб тўярди қорни,
Пахтазорни тарк этиш орми?
Қуёш тиғидаги аёллар,
Ўғлим- қизим деган хаёллар.
Болам ўқи, одам бўл деган,
Бир бошига шунча ғам еган,
Ўн болами? Ўшанча севган,
Қуёш тиғидаги аёллар,
Келажакда ширин хаёллар.
Улғайибоқ унутма бола,
Уйланибоқ унутма бола,
Онангни боқ, унутма бола,
Улар кўнгли нозик аёллар,
Нозик хилқат, нозик хаёллар.
Имконни топ, кўтар бошингга,
Таъзимда бўл нур- қуёшингга,
Обор Макка, Мадина, Чинга,
Қуёш тиғидаги аёллар,
Умр йўли- ширин хаёллар.
Қуёш тиғидаги аёллар!
Қайда бўлсам сизда хаёллар!
Мақсуджон Ёдгоров. 2017й.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 4