Гўзалларга бўлаверманг парвоналар,
Алдаб кетар севдим деган жаноналар,
Минг уринма дўст бўлмайди бегоналар,
Юракдаги дардингни ҳеч билолмайди,
Ҳеч бириси жигарингдай бўлолмайди.
Дўст қидириб минг кезмасин пошналаринг,
Бегоналар қондирмайди ташналаринг,
Қўша, қўша ҳовлиси бор ошналаринг,
Юракдаги дардингни ҳеч билолмайди,
Ҳеч бириси жигарингдай бўлолмайди.
Меҳр билан ёқиб юрар чироқларинг,
Қўл узатиб яқин қилар, йироқларинг,
Кўчадаги минглаб дўсту, ўртоқларинг,
Юракдаги дардингни ҳеч билолмайди,
Ҳеч бириси жигарингдай бўлолмайди.
Дўст қидириб бўлаверманг сарсоналар,
Номардларга бўлаверманг парвоналар,
Кулфат келса ташлаб кетар бегоналар,
Юракдаки дардини ҳеч билолмайди,
Ҳеч бириси жигарингдай бўлолмайди.
🌿🕊
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 1