Уйимдаги фариштам
Устим килар сариштам
Жоним у жондаги тан
Онамни асра оллох
Хаммага узинг панох
Жонин олмагин ногох
Дардларига шифо бер
Онамни асра оллох
Азоби тандан кетсин
Нолам узинга етсин
Хар тонг тур болам десин
Онамни асра оллох
Уй тури буш колмасин
Жони огрик билмасин
Эрта умри сулмасин
Онамни асра оллох
Дунёда у жаннатим
Тортик барча химматим
Сендан битта ниятим
Онамни асра оллох
Мен деб не кунлар курди
Айтчи ким холин сурди
Ок сочидан гам урди
Онамни асра оллох
У сиз дунё кизикмас
Дунёлар бир чизикмас
Жони омон булса бас
Онамни асра оллох
Рохат нима билмаган
Болам деб хеч тинмаган
Мехнат килиб синмаган
Онамни асра оллох
Уздан кечган болам дер
Канча дард бор менга бер
Огримасин жоним ер
Онамни асра оллох
Майли бахтим бермагин
Тилло тахтим бермагин
Онамдан айирмагин
Онамни асра оллох
Хаётимда дурим у
Куёш булса нурим у
Тунларда чирогим у
Онамн асра оллох
Шеьр муаллифи
КОБИЛЖОН СОЛИЕВ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 8
Умрлари узок булсин
Болам деб хар куни ёнизда юрсинлар