Уларнинг бири ўта бой, қолган иккиси фақир эдилар. Кунларнинг бирида бой:
- Келинглар, ҳар куни ифторни навбат билан бир - биримизнинг уйимизда қиламиз. Бугун менинг галим - деди.
Бой хизматкорларига уйларни тозалатди. Ошпазларига энг тансиқ таомлар тайёрлатди. Муҳташам дастурхон тузди. Икки дўсти келиб ифтор қилишди.
Иккинчи куни иккинчи дўстлариника борадиган бўлишди. У онасига бойнинг дастурхондан кам бўлмаган зиёфат тайёрлашини буюрди. Онаси:
- Болам, пулимиз йўқ - ку? Қандай қилиб сен айтган нарсаларни ҳозирлай? - деди.
Ўғли онасининг юзига қараб бақирди:
- Нима қилсангиз, қилинг! Мен камбағал, ундан кам бўлишни хоҳламайман! - деди.
Она шўрлик қўн - қўшниларидан қарз олиб ўғли айтганидек дастурхон тузади.
Учинчи куни учинчи дўстлариникига боришадиган бўлишди. Онасига шундай - шундай деб ҳолатни айтди. Онаси:
- Болам, сен бундай ишга қўшилмаслигинг, уларникига бормаслигинг керак эди. Улар шундай зиёфат беришибди, бориб еб келибсан, энди сен қаердан улардек меҳмон қиласан, ақлинг борми ўғлим, аҳволимизни билмасанг ҳам майли эди!? - деб ўғлидан хафа бўлди.
Ўғли онасининг пешонасидан ўпиб:
-Онажон, хафа қилдим, сизни. Кечиринг! Тўғри айтдингиз, қўшилмаслигим керак эди. Лекин фурсат ўтди. Улар келишади. Майли, биз улардек дастурхон тайёрламаймиз. Нимамиз бўлса, шуни қўямиз, - деди.
Шом намозига азон айтилди. Улар шомни ўқиб, ифтор қилиш учун ўтишди. Улар дастурхонни кўриб ҳайратланишди.
Дастурхонда бир идишда хурмо, учта косада сут, сув, бир неча бўлак нон, қайнатилган тухум бор эди.
Иккинчи дўстлари ўтирмади. Ғазабланиб:
- Ҳимматинг шуми ҳали? Агар сени бунақа қилишингни билганимизда келмасдик, -деди, бойга қараб. Бой индамасдан дастурхонга ўтди. Ва:
- Ишонасанми, дўстим, тухум емаганимга йиллар бўлди. Уни шунчалар мазали эканлигини унутибман ҳатто, - деди.
Иккинчи дўст бойга қараб энса қотирди.
- Энг яқин ошхонага бориб овқатланаман мен. Шуям меҳмондорчилик бўлди - ю?! - деди. Зарда билан чиқиб кетди.
Бой билан мезбон ифтор қилиб бўлишгач:
- Дўстим, нимага сен қолдинг! Сен ахир бундай тарзда таомланмайсан - ку? Индамасдан қолинг! Сенинг бу ишингдан ҳайратдаман, - деди, мезбон. Бой:
- Эй дўстим! Мол - мулк, таомлар шахснинг қийматини белгиламайди. Бу дунёда ҳамма нарса ўткинчи. Кун келиб эҳтимол сен мендан ҳам бойиб кетарсан! Мен сиз иккингизни моддий аҳволингизни яхши билардим. Билсам ҳам, сизларни синамоқчи бўлдим. Ва иккингизни аслингизни билдим. У дўстимиз оддий бир егулик, таомни деб сендан кечди. У уйида зўр зиёфат берди. Бойлардек кўриниш учун қиммат кийимлар кияди. Ваҳоланки унинг отаси, акаси бизнинг заводимизда ишлашади. Уларнинг ойлиги, харажатини биламан. Сен эса борингча бизни кутиб олдинг. Хижолат бўлмадинг. Айнан сен менга кераксан. Янги ширкатимизга сени раҳбар этиб тайинлайман. Қай бирингизни танлашни билмай юриб, шу нарсани ўйлаб топгандим, - деди.
Моддий аҳволингиз қандай бўлишидан қатъий назар, ҳаётингиздан уялманг. Ўзлигингизча бўлинг! Маънавий қашшоқлик уялишга арзигули.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев