Куясиз қайнаган чой бўлиб кетсам,
Суясиз кўкдаги ой бўлиб кетсам,
Мени камбағал деб менсимаганлар,
Уялиб қоласиз бой бўлиб кетсам.
Ожиз деб даврага чорламаганлар,
Бу ҳаёт қонунин англамаганлар,
Зўр бўлиб зоримни тингламаганлар,
Уялиб қоласиз бой бўлиб кетсам.
Қошлари ёй мисол терилган қизлар,
Тилло-ю,зарларга берилган қизлар,
Совчимни қайтариб керилган қизлар,
Уялиб қоласиз бой бўлиб кетсам.
Беш кунлик дунёда кимда йўқ кам- кўст,
Ҳийлангиз олдида илон ташлар пўст,
Дунёни пул билан ўлчаманг эй дўст,
Уялиб қоласиз бой бўлиб кетсам.
Имонингиз сохта, йўқ номус-у, ор,
Асли сиз қашшоқсиз,асли сиз ночор,
Бир куни бой бўлиш тақдирмда бор,
Уялиб қоласиз бой бўлиб кетсам.
Ўткинчи умрлар,ўткинчи дамлар,
Бир куни қувончлар кўзларим намлар,
Эй кибр отга минган одамлар,
Уялиб қоласиз бой бўлиб кетсам.
Муталиев Хислатбек
25.01.2022
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев