Нега бунча қилмадинг шавқат.
Қўрқмадингми Парвардигордан,
Ўйин бўлди сенга мухаббат.
Юрагимни кафтинга олиб,
Кулол каби минг кўйга солдинг.
Жуда оғир, жуда ҳам оғир,
Гуноҳларни бўйнинга олдинг.
Уялмасдан оласан ҳам тан,
Ва сўзлайсан буни мақтаниб.
Бу ёғига қандай яшайсан,
Ёлғонларга чўкиб, булғаниб.
Ойлар, кунлар қилолмадинг бас,
Масхаралаб қалбни жўртага.
Қасамлар ҳам сенга чўт эмас,
Худони ҳам қўйдинг ўртага!
Сенга нима қилган эдим, айт,
Нега мени олдинг нишонга.
Қанча сендан жабр чекканлар,
Сени севиб, сенга ишонган!?
Кўксингдаги тошми, юракми,
Ё Худодан қўрқмайсанми ҳеч.
Инсоф борми сенда озгина,
Тавбалар қил бўлмасидан кеч.
Қанча бало келди бошимга,
Қанча топдим сен деб талофат.
Қайтар дунё қайтади бир кун,
Бир кун қаттиқ ўч олар ҳаёт.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 37
Шундай оғриганман, шундай оғридим.
Авваллар, мен сени билмаган дамда,
Сойдек сокин эдим, бахтиёр эдим!
Давоси сен бўлган дардлар бор менда,
Жон-жонимдан ўтди билсанг захмати.
Яна арзонлашар кўнгилгинамнинг,
Сен сариқ чақага олмас қиммати.
Давоси сен бўлган дардлар бор менда,
Бир сўзинг бас қилар оғриқлар аро!
Аслида соғинса дард берар Тангрим,
Суйганин синовга ташлайди Худо!
Давоси сен бўлган дардлар бор менда,
Табибим, келақол, томиримдан тут.
Ажабмас, биргина нигоҳинг билан,
Барча ситамларим бўлсалар унут!
Давоси сен бўлган дардлар бор менда...
Кўзда ёшинг қалқийди бу кеч,
Кўнглинг оҳи бузар оқшомни.
Пичирлаган лабинг тинмай ҳеч,
Такрорлайди бир исм - номни.
Гарчи фироқ дилда ўт олиб,
Хор этганди бир муддат сени.
Юрагингга хижронни солиб,
Ёр этганди бир муддат сени.
Лек тин билмас қалбингнинг зори
Чексиз само қаърига етган.
...Билсанг агар... кимнингдир ёри
Борса келмас жойларга кетган.
Беҳзод.