Қутилдим деб қувонма эрта.
Соғинч деган қотил туфайли,
Жондан кечиб ҳали кўп марта!
Шамол бўлиб қоронғу тунлар,
Деразангни чертиб қочаман.
Тонгда келиб эшикларингни,
Қулфин бузиб, шартта очаман!
Баҳор бўлиб чўққиларингда,
Қор тагидан чиққум мўралаб.
Аламим бор, қасдим бор билсанг,
Қўйгансанку қалбим яралаб.
Меҳрим қўмсаб бўласан адо,
Менсизликни ҳавас ҳам қилма,
Тўр ташласам илинганингни,
Ҳатто ўзинг қоласан билмай!
Қараб тургин, бир оз берсанг вақт,
Томошани кўрамиз бирга.
Қайтгин дея ёлворишинг наҳд.
Қолгин дея бутун умрга!
Кетдику деб бўлма хотиржам,
Юрак жахл отига минди!
Яраларим озроқ тузалсин,
Қуролланиб қайтаман энди!
Бу жанг ишқнинг ҳаёт- мамоти,
Қасднинг кўзи қонига тўлди,
Фақат сени кўрган заҳотим,
Қайта севиб қолмасам бўлди!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 15
Афсус!
Надомат!
Ер билан осмонча масофадамиз.
Мен...
Мен ўша қизғанчиқ,ҳамон суйгучи,
Жимгина унутиб кета олган,
Сиз...
Сочим толалари сонича ситам,
Юлдузлар сонича озорларингиз!
Мен...
Мен ўша ҳар кеча ёстуқлари нам,
Қаҳри қиличданам қаттиқроғим,
Сиз...
Кўнгил энг баҳоси баланд бойлигу,
Наҳотки шунчалар бўлса қадрсиз?
Мен...
Мен балки сиз учун энг аччиқ қайғу,
Бир умр энг ширин ҳаёлларим,
СИЗ...