Предыдущая публикация
Ҳасратнинг чокини тикмоқда сукут
Ҳижрон жилпанглайди энг сўнгги бора,
Худди дегудайин сен уни Унут!
Хазонрез боғлардан сидирилди из,
Мунғайиб қарайди ўтилган йўллар!
Кўнглини қучоқлаб иззиллайди қиз,
Кўз ёши худдики ўзансиз кўллар!
Вазни оғир келди айрилиқ дардин,
Чилласидан чиқди соғинч боласи!
Ювиб кетмоқдадир дилдаги гардин..
Ҳаёт деган устоз тинглаб ноласи!
Ҳур ишқдан ҳурликга етиб бўлмайди,
Изғиб юрар ҳамон гумон қусури!
Ярим кўнгил шўрлик сира тўлмайди.
Токи тополмаса кўнгил ҳузури!
Қасрлаб бармоғин синдиргудайин,
Ҳайрат қучоғида тортмоқдадир бўз!
Ҳали ҳамон умид ипини узмай,
Дераза ортидан термулар ҳур қиз!!!!!
12. 09. 2018 й Zahro Shamsiyya!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 99
Ижодизга хавасдамиз жониз тинч булсин.
Панжара ортида, маюс жон халак,
Ўртада соғинчдан тортилган парда,
Бечора қизнинг жони минг халак!
Дарахтлар шохидан узилди япроқ,
Мунғайиб қарайди тим қаро кўзлар,
Девона мисоли дод солиб йиғлаб,
Хазонлар ичидан бахтини излар!
Ооо бу хаёт бунчалар бешавқат,
Нечун тингламайди бу қиз ноласин,
Нечун кўзларидан оқизар хаёт,
Тонги шудринг каби дуру жоласин!
Аламлар, ситамлар кўйлаги уни,
Бошига ёпилган зулматли туни,
Пешонага ёзилган тақдирин кўриб,
Малойиклар йиғлайди чиқмасдан уни!
Олисга тикилар ойнани силаб,
Бармоқлардан қолар аламли бир из,
Ҳали ҳамон умидин узолгани йўқ,
Дераза ортидан термулган хур қиз!
Камронбек (ўхшамади узир)