Ахтариб бориб сиз қабристонга хам,
Дунёга келмайман ортимга қайтиб.
Кўниккан бўламан зимистонга хам.
Ўлсам куйлайсизми исмимни қўшиб,
Дунёда энг мунгли қўшиғингизни?
Ё най ла чаласиз ҳазин куй жўшиб,
Ҳасратда доғ бўлган ошиғингизни?
Ўлсам сўйлайсизми суратга қараб?
Менсиз ўтаётган кунлар азобин?
Малаклар шу маҳал сочимни тараб,
Қўришмоқда бўлар жаннатий хобин!
Ўлсам экармисиз босган изимга,
Қора райҳонларнинг энг сарасини?
Ё бўйсиниб яна менинг измимга
Соғинч ла боғичлаб дил ярасини!
Ўлсам келармисиз ҳар баҳор такрор,
Лолақизғалдоқлар босган қабримга!
Хаёлан ўсмалар қўйиб сўнгги бор,
Маҳлиё бўлиб сиз қора абримга!
Ўлсам чидайсизми менсиз оламга?
Ҳажр осмонида бўлиб бағри қон!
Ёки пилик ўриб ҳар соч толамга.
Мени севасизми чиққунича жон!
Ўлсам излайсизми исмимни айтиб,
Ахтариб бориб сиз қабристонга хам,
Дунёга келмайман ортимга қайтиб.
Кўниккан бўламан зимистонга хам.!!!!!
11. 09 2018й Zahro Shamsiyya
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 102
Уфириб туради ундан таниш хид.
Х,ае'лим паришон, у'йларим бехол,
Кутаман висолдан бу'либ мен умид...
Е'мг'ирлар е'г'мок,да, оина ортидан,
К,у'лимни тутаман ширин энтикиб.
Бир зумга у'тади, шунда х,ае'лдан-
Бир вак,тлар к,олганинг менга ичикиб...
... Е'димдан чик,майди у'ша илк кеча,
К,у'лингдан тутиб бу'са олганим.
Х,ае'л гирдобида к,олиб бир кеча,
Ортингдан термуриб ту'ймай к,олганим...
Вак,т у'тди, айрилик, бу'лди йу'лимиз,
К,у'л силтаб кетди так,дир бевафо.
Х,авода муаллак, к,олди к,у'лимиз,
Юз бурди биздан хаттоки дуне'...
Х,амон кутаман, ку'зларим илх,ак,
Х,амон бу севгимдан воз кечганим йу'к,.
Мени х,ам юрагим тешсинлар нохак,
Пушкинни ярадор к,илган у'ша у'к,!!!...
Дераза ойнаси, тўсиқ панжара,
Ҳасратнинг чокини тикмоқда сукут
Ҳижрон жилпанглайди энг сўнгги бора,
Худди дегудайин сен уни Унут!
Хазонрез боғлардан сидирилди из,
Мунғайиб қарайди ўтилган йўллар!
Кўнглини қучоқлаб иззиллайди қиз,
Кўз ёши худдики ўзансиз кўллар!
Вазни оғир келди айрилиқ дардин,
Чилласидан чиқди соғинч боласи!
Ювиб кетмоқдадир дилдаги гардин..
Ҳаёт деган устоз тинглаб ноласи!
Ҳур ишқдан ҳурликга етиб бўлмайди,
Изғиб юрар ҳамон гумон қусури!
Ярим кўнгил шўрлик сира тўлмайди.
Токи тополмаса кўнгил ҳузури!
Қасрлаб бармоғин синдиргудайин,
Ҳайрат қучоғида тортмоқдадир бўз!
Ҳали ҳамон умид ипини узмай,
Дераза ортидан термулар ҳур қиз!!!!!
12. 09. 2018 й Zahro Shamsiyya!!!
Бу шеьр аслида жуда яхши ..ажойиб йозилган..Гузал хис, Билан...
Аммо йомони хам шунда Яни..уз рухий кечинмалари шеьрда акс этган бу эса Психологик нуктаи Назар Билан Караганда ..йозганга хам укиганга хам.. нохуш частотани чакиради.. Тортишиш к,онунига кура бу рухий холат Узига ухшашини тортади.
Минг бор узр сураб.. фикрларим дилингизни огритгани учун.. Чиройли бахтли онлар хакида шеьлар йозсангизлар дейман. Нафакат Йорини.. барча инсонларни Улганда к,идириб бормай..Тиригида к,адрига етишни тилардим...
Захрохоним..ижодизга омад..
Рухлар исён этар барибир.
Армонларга кумилурмисиз?
Махшар кунни кутмоқ бу дилгир.
Хотиралар бир зум тинч қўймас
Юрагимга нишин санчади.
Инсон ўлар,севги хеч ўлмас
Абадий бир қўшиқ айтади.
Руҳ танадан кетгани билан
Бир кун кимга мехмон бўлади
Уша вужуд сўйгани биламан
Мен биламан ,бахти кўлади!!!
Шунинг учун мухаббат мангу
Яшнайверар замину замон
Ха севги бу муқаддас тўйғу
Мехрлилар бўлсинлар омон!!!
САРАФРОЗдан
12:09 .2018й 11:45
Alloh berayotgan kunga shukronalar aytb yashash kerak
Hammangzga xayrli oqshom