Предыдущая публикация
Оламни титратса ғайир хандаси,
У шайтон боласи, бахт кушандаси,
Йироқ бўлгин дўстим, бағри қирлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
Омонат дунёнинг ожизларимиз,
Кимнингдир юпанчи, ёлғизларимиз!
Биз асли ҳақиқат ҳофизларимиз,
Ёмонликка йўлдош мушти зўрлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
Меҳру оқибатдан юзин бурганлар,
Пойдеворин бойлиқ зардан қурганлар.
Ҳатто ўз отасин койиб берганлар,
Эл ичра қиймати, асли ерлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
Мевасиз дарахтдан мева кутган кўп,
Ошна деб шайтоннинг қўлин тутган кўп.
Охир пушаймоннинг заҳрин ютган кўп.
Яхшиларнинг қадри баланд қирлардан,
АЛЛОҲим асрасин қалби кўрлардан!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев