Кишанлардан чиқар иблис дилни ғашлаб,
Энди шайтон фитнасидан куяр жонлар,
Муборак ой кетмоқдадир бизни ташлаб,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Оз бўлсада гунохлардан қутулганда,
Келар баттар эзар оғир имтиҳонлар,
Қочиб бўлмас фитналарга учраганда,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Фасод аҳли фисқ-фужурга отланурлар,
Фақирларга жабир айлаб тўкиб қонлар,
Мунофиқлар кўкга сакраб шодланурлар,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Майли оздир бахтга тўлдик ушбу ойда,
Ибодатдан ҳузур олдик қадрдонлар,
Бу кунларда йиғлагандан қолар фойда,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Энди ҳар кун базми-жамшид ошлашувлар,
Очилгайдур зиёфатга тўлиқ конлар,
Маст-аластлар даврасида муштлашувлар,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Бу ўткинчи зиёфатлар қуриб кетсин,
Ҳисоботда келтирарку пушаймонлар,
Амалларни Буюк Роббим қабул этсин,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Шу ойда ҳам ғийбатлардан сақланолмай,
Иғвогарга қиёс бўлдик қанча онлар,
Ўнгланайлик энди диллар қотиб қолмай,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Фазилатли ойдан чиқиб кетмоқдамиз,
Камайгайдир энди бирдан ҳушзабонлар,
Нафсимизни энди озод этмоқдамиз,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Видо айтиб биз қолармиз илож қанча,
Бизга сиғмас бугун ҳар хил ғалаёнлар,
Рўза ишқин юракларда сақлаганча,
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Сўз сўнгида хитобим шу қабул айла,!
Муҳаббатда туриб динга меҳрибонлар,
Қадамларни фақат олий йўлга шайла,!
Йиғла энди, йиғла аҳли мусулмонлар.!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев