Ўғил унинг ҳаққига дуо қилади. Жаннатда отанинг даражаси кўтарилади. Бундан таажжубланиб сўрайди: “Қаердан менга бундай даража?”. “Фарзандингни сенга айтган истиғфори сабабли”, дейилади. (Бунинг далилида), Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“«Аллоҳ таоло солиҳ бир банданинг жаннатда даражасини кўтаради. Шунда у: Бу (юқори даражалар) қаердан? дея сўрайди. Унга: «Фарзандингни сенга айтган истиғфори сабабли, дейилади».
Сўнгра тақдири етиб ўғил ҳам вафот этади. Отасининг даражалари яна баланд ўринларга кўтарилади. Ана шу жаннатдаги баланд даражалар, манзилатларда фарзанд отаси билан учрашади.
Буни Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи тасдиқлайди: “Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари уларга иймон билан эргашганларнинг зурриётларини уларга қўшдик ва уларнинг амалларидан ҳеч нарсани камайтирмадик”, (Тур сураси, 21-оят).
Ушбу Каломни ўқиб неъматланар эканмиз, Аллоҳ таолонинг раҳмати ва карами ила ота-оналаримизга қилган дуоларимиз уларга ва бизга рафъат, юксалиш бўлганини англаймиз.
Ота-оналарингиз ҳаққига дуолар қилинг, ижобат бўладиган соатларни ихтиёр қилинг. Шоядки, Аллоҳ таоло уларни ва бизни Ўзининг жаннатларида айласа!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2