Қўлларингизга қаранг, унда саховатнинг нишонлари кўриниб турибди. Юрагингизга назар солинг, ундан сахийлик нури таралиб турибди. Аслида, бу иккиси ҳам сиз учун, сизнинг фойдангиз учун хизмат қилади. Ахир сахийлик, саховатпешалик ва садақа нақадар аҳамиятли.
Яширин ва очиқча кўп садақа берингки, ризқингиз кўпайсин, ёрдамга ҳозир бўлинг ва дуоингиз қабул этилсин!” (Ибн Можа) “Хасталарингизни садақа билан даволанг. Садақа ҳар қанақа касаллик ва балони қайтаради.” (Байҳақий) “Илми бўлган илмидан, моли бўлган молидан садақа берсин.” (Ибн Сунни) “Яхшилик умрни орттиради, садақа гуноҳларни ювади ва ёмон ўлимдан сақлайди.” (Табароний) “Садақа кибрни йўқ этади.” (Термизий) “Садақа берганнинг ризқи ортади ва дуоси қабул бўлади.” (Ибн Можа) “Садақа беришга тўсиқ бўлганга лаънат бўлсин.” (Исфаҳоний) “Садақа қабр азобидан сақлайди. Қиёматда ҳам ҳимоясига олади.” (Байҳақий) “Ғамларингизни садақа билан ўнгланг.” (Дайламий) “Сув оловни сўндиргани каби садақа ҳам гуноҳларни йўқ этади.” (Термизий) “Аллоҳ номига қасам ичаманки, садақа бериш билан мол камаймайди. Шундай экан, садақа беринг!” (И. Аҳмад) “Садақа молни орттиради. У ҳолда садақа беринг.” (Ибн Абуддунё) “Садақа етмиш хил балони қайтаради. Буларнинг энг енгили пес ва шу каби тери касалликларидир. ” (Хатиб) “Садақа шайтоннинг белини синдиради.” (Дайламий) “Яширин берилган садақа Аллоҳнинг ғазабини сўндиради.” (Байҳақий) “Оз бўлса ҳам, садақа беринг, пулни тўплаб, бермаганга Аллоҳ ҳам эҳсонини кесади.” (Муслим) “Ризқининг мўл бўлишини истаган садақа берсин.” (Дайламий) “Садақа бериб, ризқингизни кўпайтиринг.” (Байҳақий) “Садақа молни кўпайтиради.” (Ибн Адий) “Садақа беришда шошилинг, чунки бало садақадан ўтиб кетолмайди.” (Табароний, Байҳақий) “Садақа беринг, чунки садақа жаҳаннамдан қутулишингизга сабаб бўлади.” (Табароний) “Бир дона хурмо бўлса ҳам, садақа беринг, чунки у оз бўлса ҳам, очликни қолдиради ва сув оловни ўчиргани каби гуноҳларни йўқ этади.” (Ибн Муборак) “Куннинг бошида садақа бериш фалокатларнинг олдини олади.” (Дайламий) “Савобини мусулмон бўлган ота-онасига бағишлаб берилган садақанинг савоби ота-онасига ҳам кетади, ўзининг савоби ҳам камаймайди.” (Табароний) “Садақа сифатида берилган бир бўлак нон Аллоҳ наздида Ухуд тоғи каби катта.” (Табароний) “Ўзига ва бола-чақаси учун сарфлаганлари садақадир.” (Байҳақий) “Ҳар яхшилик – садақадир.” (Термизий) “Чиройли, ширин сўз – садақадир.” (И. Аҳмад) “Кулар юз билан салом бериш – садақадир.” (Байҳақий) “Бирига яхши нарсаларни ўргатиш, ёмонлик қилишининг олдини олиш, сўраганга йўл кўрсатиш, йўлдаги зарарли нарсаларни тозалаш ҳам бир садақадир.” (Термизий) “Қарздор фақирга ўташи учун муҳлат берганга ҳар бир куни садақадир.” (Табароний) “Йўлидан адашганга йўл кўрсатиш садақадир.” (Ж. Сагир) “Турмуш ўртоғига хизмат садақадир.” (Дайламий) “Ёмонлик қилишдан сақланиш бир садақадир.” (Ибн Абуддунё) “Қарз бериш садақадир.” (Табароний) “Салом бериш – садақадир.” (Бухорий)
Нет комментариев