Предыдущая публикация
Чаманлар ифори дил ёрар,
Тинмайди қушларнинг навоси.
Кўнглимни ўртайди дунёнинг,
Сиз нафас олган шу хавоси.
Тоқати тоқ бўлиб анхорлар,
"Чулдираб айтади исмингиз".
Райхонлар буйида мужассам,
Бетакрор, муаттар исингиз.
Баҳорнинг кўркида таскин йўқ,
Шамоллар рухимнинг тўғёни.
Фалакни қоқ бўлган чақмоқда,
Бўй берар ишқимнинг исёни.
Лоларанг юракда нолалар.
Шабнамдир кўз ёшим майсага.
Оташи сўнмаган бағримни,
Тутарман интиқлик - найзага.
Сиз эса беғамлик тахтида,
Безайсиз озорим авжини.
Кундан-кун сўнмоқда умидим,
Енгголмай соғинчнинг мавжини.
Кўкламнинг кўкидан завқ олиб,
Қуёшнинг нуридан овундим.
Булбулга жўр овоз айтаман,
Соғиндим, соғиндим, соғиндим.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Комментарии 2
Дунега танхойим сани согиндим.