Лой кечиб борарди мунис бир аёл, Шошилиб кетарди муҳим бир жойга. Кўзидан дув -дув тўкиларди ёш, Қалбидан ёниб чиқар ноласи Қўлларида эса инграб борарди, Ёшгина чақалоқ, бетоб боласи. Чақалоқ бадани ёнарди ўтдай, Онанинг эса юрак бағри қон. Учраган одамдан сўрарди ёрдам, Лекин топилмасди бирор меҳрибон. Бола ҳар инграб, тўлғонганида, Она ўз жонидан тўйиб кетарди. Жигаргўшасининг қийналганига, Чидолмай ўт бўлиб куйиб кетарди. Бешавқат ёмғир кучаяр тинмай, Аёлнинг кўз ёши ёмғирдан баттар, Ҳар қадам ташлашда тўпиғигача, Хорғин оёқлари балчиқа ботар. Ногоҳ лойга сирпанди аёл. Ўзини тутолмай қолди бечора, Балчиққа йиқилди елкаси билан, Шу онда инграшдан тўхтади бола. Нимчага ўралган бола бағрида, Аёлнинг ўзи лойда ётарди. Рўмоли сирпаниб тушди бошидан, Узун қора сочи лойга ботарди. Боланинг овози тинганин сезиб, Оёғини букиб ўтириб олди. Бошини эгиб бола бурнига, Нафас олишига бир қулоқ солди. Ранглари докадай оқариб кетган, Зўрға нафас олар чақалоқ. Ёрдам сўраб додлади аёл, Бунда ҳечким солмасди қулоқ. Ўрнидан турдию чопди, югурди, Ёмғир қарши чиқар мунис онага. Она етиб келди, лекин чақалоқ, Етиб боролмади касалхонага. Йиғлади, дод солди, оҳ урди она, Ўғли қайтмаслигин яхши биларди. Сўнгра ёшин артиб, боқиб осмонга, Худога ўксиниб нола қиларди: - «Эй Худо, дунёда яратгувчи сен, Қайтариб олмоқ ҳам қўлингда сенинг. Кутиб ол, ана ёнингга кетди, Бағримдан юлинган гўдагим менинг. Тўйиб ичолмади оқ сутимни хам, Бунча тез қайтариб олдинг айт нечун?! Энди менга сабр бер эгам, Бу дардга чидаб яшашим учун...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев