Охирига бориб ҳимматлар сусайиб қолмасин учун Аллоҳ бу ойнинг охирини аввалидан афзал қилди. Зотан, бу онларни зое қилган киши кўп яхшиликлардан маҳрум, риоя қилган киши эса раҳм қилингандир.
.
Шайх Абдулазиз Тарифий
.
~~~~~~~~~~~~~~
~~~~~~~~~~~~~~
. ҚАДР КЕЧАСИ…
• «Қадр кечаси минг ойдан яхшироқ». (Қадр: 3)
• «Аллоҳ учун у-ойда бир кеча бор, ким унинг яхшиликларидан маҳрум бўлган бўлса, дарҳақиқат (барча савобдан) маҳрум бўлибди». (Насоий).
• «Қадр кечаси: енгил, яхши кечадир: иссиқ ҳам эмас, совуқ ҳам. Унинг тонгида қуёшнинг қизиллиги заифроқ бўлади».
(Ат-Тоялисий, «Муснад»).
• Қадр кечаси йилда бир кечада бўлиб ўтганида ҳам, унга етишиш учун ҳаттоки йил бўйи кечаси қоим бўлардим. Сен ўн кечани ўйлайсан-да?! (Ибнул Қоййим,
«Бадоъил фавоид», 1/55).
• Қадр кечаси фақатгина Рамазонга чекланган бўлиб: у ойнинг охирги ўн кунлигида келади, кейин у тоқ кечаларида бўлади, муайян кечада бўлмайди. Бу ҳақида келган хабарларнинг жами шунга далолат қилади.
(Ибн Ҳажар, «Фатҳ», 4/260).
• Қадр кечаси мўмин киши хотиржам, нафси сокин туради, қалби эса кенгаяди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев