Абу Хурайра разияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Орани бузишдан сақланинглар. У қирувчидир», дедилар».
(Имом Термизий ривоят килган).
Шарҳ
-- Орани бузиш ҳам чақимчиликдан келиб чиқади.
-- Бир томонга бошқа томоннинг гапини ташиб, орани бузадилар.
-- Ана ўша ора бузишлиқ худди устара сочни қиргандек, дину диѐнатни қирар экан.
-- Бас, ким бу офатдан йирокда бўлишни истаса, чақимчиликдан йироқда бўлсин.
Ҳадис_1218
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Муҳаммад алайҳиссалом: «Парчалаш нималигини сизга айтиб берайми? Одамлар орасида «деди»лаб чақимчилик қилишдир», дедилар».
(Имом Муслим ривоят килган)
Шарҳ
Ҳа, чақимчилик сўйилган ҳайвоннинг аъзоларини парчалаб бўлингани каби жамият аъзоларини парчалаб бир-биридан ажратиб ташлайди.
Чақимчилик тарқалган жамиятда бирлик, ҳамкорлик қолмайди.
Бу эса, ҳар қандай жамият учун ўта хатарлидир.
Ҳадис_1211
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа молни ноқис қилмас. Аллоҳ авф ила бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Ким Аллоҳ учун тавозуъ қилса, албатта, Аллоҳ уни юқорилатмай қўймас», дедилар».
(Муслим ва Термизий ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бошқа бир ривоятда:
«Авф бандага иззатдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, авф қилинг!
Аллоҳ сизни азиз қилур.
Тавозуъ бандага юқориликдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, тавозуъ қилинг!
Аллоҳ сизни юқорилатур.
Садақа молга кўпайишдан бошқани зиѐда қилмас.
Бас, садақа қилинг!
Аллоҳ азза ва жалла сизни бой қилур», дейилган.
Азизу мукаррам бўлайлик десак, авф қилишни одат қилайлик.
Олий мақомга етай десак, тавозуълик бўлайлик.
-- Бой-бадавлат бўлай десак, садақа қилишни одат қилайлик.
Ҳадис_1213
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Охири замонда ѐшлари кичик, ақллари паст қавм келади.
Улар Қуръонни қироат қиладилар. Аммо кекирдакларидан ўтмайди.
Улар одамларнинг энг яхши гапларини айтадилар. Улар диндан ўқ овдан чиққанидек чиқадилар. Уларнинг иймонлари бўғизларидан нарига ўтмайди. Бас, уларни қаерда кўрсангиз, қатл қилинг. Албатта, уларни қатл қилганларга қиѐмат куни ажр бордир», деганларини эшитдим».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда ҳам олдинги ҳадиси шарифдаги маъно бошқа иборалар ва баъзи изофалар ила таъкидланмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифнинг ровийлари ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида мана шу тоифа чиқди деб айтдилар.
Уларга аввал ҳам айтиб ўтилганидек, хавориж номи берилди.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу аввал уларга хатоларини англатиб, кўзларини очишга кўп уриндилар.
Аммо бўлмади.
Улар ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни ҳам, бошқаларни ҳам кофир деб фатво чиқардилар ва уруш бошладилар.
Шунда ҳазрати Али розияллоҳу анҳу ҳам уларга қарши қаттиқ жанглар қилдилар.
Шу билан бирга, Али розияллоҳу анҳу улар ҳақида инсоф билан ҳақиқатни айтдилар.
Одамлар у кишидан:
«Улар кофирларми?» деб сўрадилар.
«Улар куфрдан қочдилар», дедилар.
«Улар мунофиқларми?» деб сўрадилар.
«Мунофиқлар Аллоҳни жуда оз зикр қиладилар.
Анавилар бўлса Аллоҳни эртаю кеч зикр қиладилар», дедилар.
«Улар ким?» деб сўрадилар.
«Улар фитнага учраб, кўзлари кўр, қулоқлари кар бўлган қавм», дедилар.
Аллоҳ таоло Ўзи асрасин.
Демак, Қуръони Каримни ўқиганидан ғурурга кетмай, риѐкорлик қилмай, қайтага аввалгидан ҳам синиқ бўлиб, эътиқодни мустаҳкам қилишга ҳаракат қилмоқ лозим экан.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев