ҚАЙҒУЛАРИНИНГ БИРИДАН ҲАЛОС ЭТСА...
-------- --------
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки бир мўминдан бу дунё қайғуларидан бирини енгиллатса, Аллоҳ Таоло ундан Қиёмат Кунининг бир ғамдан халос қилади. Ким ночор қарздорнинг аҳволини енгиллаштирса, Аллоҳ унинг аҳволини дунёда ҳам, охиратда ҳам енгиллаштиради. Ким бир мусулмонни (гуноҳларини) ёпса, Аллоҳ уни дунёда ҳам, охиратда ҳам (айбу нуқсонларини) беркитади. Диндош биродарига ёрдам беришни тўҳтатмаган кишидан Аллоҳ ҳам ёрдамини тўҳтатмайди. Илм олиш учун сафарга чиққан кимсалар учун эса Аллоҳ Таоло жаннат йўлини осон қилади. Қачонки одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, у ерда Аллоҳнинг Китобини бирга ўқиб-ўргансалар, албатта, уларга тинчлик тушади, уларни раҳмат ўраб олади, уларни фаришталар ўраб олади ва Аллоҳ Таоло уларни ҳам Ўзининг ҳузуридаги (фаришталар) олдида эслайди. Кимнинг амали кечикса, унинг насли олдинга боришга ёрдам бермайди”.
Муслим 2699 ривояти.
ШАРХ:
Ҳадисдан келиб чиқадики, мусулмон киши бировга қийинчиликда ёрдам берса, ночор қарздорнинг аҳволини енгиллаштирса ёки бировнинг хатосини яширса, унинг фойдали амалига Аллоҳ Таолодан ажр мукофот келади. Агар бир мусулмон киши бошқа бир мусулмонни мушкулини енгил қилса ва шу солиҳ амалида домий бўлса, Аллоҳ Таоло ҳам бундай бандасига дунё ва охиратда ёрдам беришда даволик бўлади. Ким сафарга чиқса, масалан, Аллоҳ зикр қилинадиган ёки илмлари билан амал қиладиган олимлар бор жойга бориш учун йўлга чиқса ёки шундай фойдали илмлар анжуманига илм мақсадида борса; масалан, илм ўзлаштириш, тафаккур юритиш, соғлом илмни тушуниш ва ўзлаштириш учун саъй-ҳаракатлар қилса - Аллоҳ Таоло унга фойдали илм олишга ёрдам беради. бу эса ўз навбатида уни Жаннат йўлига олиб келади. Агар одамлар Қуръон ўқиш ва ўрганиш учун масжидга йиғилишса, Аллоҳ уларга тинчлик ва раҳмат юборади ва фаришталарни юборади, ва Аллоҳ Таолоҳам уларни Ўз ҳузуридаги фаришталар олдида мақтайди. Аллоҳ Таоло ҳузурида бандани иззат икромга олиб келадиган нарса уни насл насаби эмас, балки Аллоҳга бўлган тақвоси ва солиҳ амалларидир.
📖 Ибн Умардан розиёллоҳу аеҳудан ривоят қилинади:
“Бир куни бир киши Пайғамбар (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб, сўради:
“Эй Aллоҳнинг Расули, Aллоҳ Таолога қайси одамлар энг севимли ва қайси амаллар Aллоҳга энг ёқимлидир?”
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Aллоҳ учун энг севимли одамлар уларнинг энг фойдалисидир ва Азиз ва Буюк Aллоҳ ҳузурида энг севимли амал бу мусулмонга қувонч келтиришинг ёки унга қийинчиликда ёрдам беришинг ёки унинг қарзини тўлашингдир. Ёки унинг очлигини тўйғазиш, албатта, мусулмон биродаримга муҳтож бўлган нарсада ёрдамга келиш мен учун масжидимда бир ой эътикоф қилишдан ҳам севимлироқдир. Кимки мусулмон биродарига ғазабини тийса, Aллоҳ унинг камчиликларини беркитади, кимки ғазабини сочишга қодир бўла туриб ўзини ушласа, Aллоҳ унинг қалбини Қиёмат Кунида розилик билан тўлдиради. Кимки мсулмон биродарига ёрдам бериш учун йўлга чиқса ва унга тўлиқ ёрдам бергунича ёрдам берса, Aллоҳ унинг оёқларини тойиб кетадиган кунда мустаҳкамлайди. Албатта бадхулқлик худди сирка асални бузганидек амални бузади».
Ҳадисни Ибн Aбу Дунё “Қодул-ҳавайж”да: 80-бет, Aбу Исҳоқ ал-Музаккий “ал-Фавоидул-мунтаҳоба”да: 1/147/, Ибн Aсакир “ат-Тарих”да: 11/444 /, Тобароний “ал-Муъжмул-кабир”: 3/209 да ривоят қилишган. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Шайҳ Aлбоний тасдиқлаган, қаранг: “Саҳиҳ алъ жоми ас сағийр: 1/97, “Силсила ас саҳиҳа” 2. /575.
ШАРҲ:
Ушбу ҳадисҳам мусулмонлар бир бирларига оғир ва енгил кунда далда ва мададкор бўлишларига даъват қилади. Ҳадисда айтилганидек Аллоҳ Таолога энг ёқимлик одамлардан бири, бу мусулмонларга дин ва дунё ишларида кўп фойдаси тегадигани, ва яна Аллоҳга энг ёқимлик амал бошига ташвиш тушган мусулмон биродарига ўша ташвишини баратраф қилишдек ҳурсандчиликдир
.Ва яна ҳадисда айтилганидек ким-ки ўз биродаридан ғазабини нари қилса, Аллоҳ уни бу дунёда ҳам оҳиратда ҳам барча айб у нуқсонларини беркитади.
Ва яна кимки жаҳлини ютса, Аллоҳ уни Қиёмат Куни даҳшатидан ҳалос қилади.
Ва яна кимки ўз диндош биродарига ёрдам бериш учун йўлга чиқса, Аллоҳ унинг оёқларини Қиёмат Кунида чалиниб кетишдан сақлайди.
Ва яна ҳадисдан шу нарса маълумки энг ёмон нарса унинг ёмон ҳулқидир. Кимки ёмон ҳулқлик бўлса, унинг солиҳ амаллари ҳам ҳабада ва унинг ўзи ҳам амаллари ҳам одамларга ҳунук кўринади ва оқибат жамиётда ўз ўрнини йўқотади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев